currencies image

12 880,35 UZS

29,80

usd

currencies image

14 535,47 UZS

125,30

eur

currencies image

156,68 UZS

3,10

ru



АсосийЯнгиликлар“Хотин тенгдур олтинга”: тармоқларда яна бир ижтимоий мавзуга оид челленж авж олди (шарҳ)

“Хотин тенгдур олтинга”: тармоқларда яна бир ижтимоий мавзуга оид челленж авж олди (шарҳ)

Ўзбекистон

calendar

14.09.2023

eye

1 661

“Хотин тенгдур олтинга”: тармоқларда яна бир ижтимоий мавзуга оид челленж авж олди (шарҳ)

  Ижтимоий тармоқларда сўнгги икки кун давомида қизиқ бир тренд кузатилмоқда. Яъни тармоқ фойдаланувчилари ўзларининг бизнеси, маҳсулотлари ва севимли машғулотини аёлларни эъзозлашга даъват қилувчи икки қатор шеър (шиор, слоган) шаклида ифодаламоқдалар. Ушбу челленж ҳам ижтимоий юки борлиги, ҳам позитив кайфият улашаётгани билан кўпчиликнинг эътиборига тушди ва ижтимоий тармоқ донишмандлигининг яна бир ёрқин намунасига айланди. Ҳаммаси нимадан бошланди? Ҳаммаси ижтимоий тармоқ фаоли Шаҳноза Соатованинг ўз саҳифаларида улашган пости ва унга илова қилинган суратдан бошланди. Блогер гилам ювиш хизмати топқирлик билан реклама қилинган суратни улашиб, “Рост! Текин тарқатиб бераман шунақа шиорли рекламаларни!” деб пост қолдирди. Шундан сўнг фойдаланувчилар ушбу мавзу ва оҳангга мос турли реклама шиорларини ўйлаб топиб ёзиб қолдира бошладилар. Кейинроқ Шаҳноза Соатова улардан айримларини ўзининг ваъдасига вафо қилганини таъкидлаб саҳифаларида улашди. Шу билан челленж кенг тарқалиб, ажойиб намуналар, таъбир жоиз бўлса, “маркетинг дурдоналари” яратила бошланди. Машҳур тадбиркорлардан давлат хизматчиларигача! Челленжга биринчилардан бўлиб таниқли ошпаз, “Aksu”, “Oshxona.uz”, “Chustiy Cuisine” каби лойиҳалар муаллифи Баҳриддин Чустий қўшилди. Шунингдек, “Korzinka.uz” асосчиси ва раҳбари, таниқли тадбиркор Зафар Ҳошимов ҳам топқирлиги билан трендга “тумор тақди”. “Yummytour” туристик фирмаси эгаси Гулноза Одилованинг шиори тармоқ фойдаланувчилари томонидан алоҳида эътироф этилди. Аста-секин челленжга давлат идоралари ва ташкилотлари жамоатчилик билан алоқалар ва пиар бўйича мутахассислари ҳам қўшилиб, ўз ташкилотлари имижи учун кичкина бўлса ҳам, “бир ғишт” қўйиш имконини бой беришмади. Флешмобда заковатли билимдонлар овози Челленжда айниқса “Zakovat”, “Uzquiz” каби интеллектуал ўйинлар иштирокчилари алоҳида закийлик кўрсатдилар. Хусусан, “Uzquiz” энг чиройли шиор муаллифига учун совға ҳам ваъда қилди. Яхши юмор учун кўп фазилатлар қатори заковат ва ақл ҳам керак. Билимдонлар бу борада ҳам бўш келишмади. Шоли орасида курмаклар ҳам учраб туради. Баъзида челленж моҳияти ва мақсадига буткул тескари шиорлар ҳам учради. Улар орасида давлат хизматчилари, лавозимдаги инсонлар ҳам борлиги ачинарли. Умуман олганда, флешмоб кўтаринки руҳда, халқ ижодининг имкониятларини кенг намойиш қилган ҳолда ўтмоқда. Хусусан, тил ўргатиш ва таълим марказлари, университетлар, маиший техника дўконлари, тиш докторлари, миллий либос брендлари, хусусий боғчалар, меҳмонхона бизнеси эгалари ва бошқа қатор соҳа вакиллари унда фаол иштирок этишмоқда. Қуйида уларнинг айримлари томонидан ёзиб қолдирилган шиорлардан завқланинг! Таъкидлаш жоиз, ижтимоий тармоқда бундай импровизацияга қурилган, бир туртки билан пайдо бўлиб, позитивлиги туфайли кўпчиликни жалб қилган “тармоқ тўлқинлари” – флешмоблар вақти-вақти билан кузатилиб туради. Бундан бир неча ой аввал бўлган “Сени изладим” флешмоби бунинг ёрқин мисолидир. Ушбу флешмоблар жамоавий фикрлаш ва жамоавий онгнинг ўзига хос маҳсули сифатида алоҳида илмий ўрганишни талаб қилади. Биргина реклама шиори ортидан бошланган ушбу ҳодисани тармоқдаги “домино эффекти”  деб баҳолаш мумкин. Агар ушбу челленж реал ҳаётда ҳеч бўлмаса битта аёлнинг янада бахтлироқ бўлишига олиб келса, бемалол “капалак эффекти”га қиёслаш ҳам мумкин бўлади.

Улашиш:

Бошқалар

25-апрел 2025, 04:03
1 443

Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?

Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.


16-апрел 2025, 07:21
1 316

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.


22-апрел 2025, 06:33
1 214

Опцион шартномаси нима учун керак?

Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.


29-апрел 2025, 12:44
1 035

Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб

“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.

Мавзуга доир янгиликлар: