currencies image

12 524,92 UZS

27,73

usd

currencies image

14 630,36 UZS

32,39

eur

currencies image

155,96 UZS

0,25

ru



АсосийЯнгиликларЯқин қариндошга қиз бериш оқибати

Яқин қариндошга қиз бериш оқибати

Суд очерклари

calendar

25.03.2025

eye

787

Яқин қариндошга қиз бериш оқибати

Сингил олис бир қишлоқда яшовчи акасининг қизини ўғлига унаштириб қўйди. Тўйгача “Қариндошдан келин қилиб бекор қилдингиз. Қариндошдан  ногирон фарзанд туғилиши мумкин. Ҳалиям бўлса этагингизни йиғиштириб олинг”, дегувчилар кўп бўлди. Аммо Саломат опа ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмади.

Тўй ҳам бўлиб ўтди. Вақти соати етиб  дунёга келган қизалоқ ногирон эди. Унинг боши гавдасига нисбатан анча катта, қилиқлари ҳам нотабиий  эди.  Уйга меҳмон келса уй эгалари иложи борича қизалоқни уларга кўрсатмасликка ҳаракат қилишарди. Ота-онанинг бормаган шифокори, кўрсатмаган табиби қолмади.  Ташхис эса битта: бу қизалоқ қариндош-уруғчилик риштасининг меваси дейишди...

 

Иккинчи воқеа. Ука вафот этди. Азадор ҳовлида йиғлаб турган қариндош-уруғлар ўртасида опа кўринмади. Бу таъзияга келганларнинг эътиборини тортмай қолмади.
- Хонимой опа кўринмайдими? - деди келганлардан бири иккинчисига.
- Уларнинг борди-келдилари узилганига бир йил бўлди. Укаси Хонимой опанинг қизларини ҳайдаб юборган. Опа-ука юз кўрмас бўлиб кетишган, - деди иккинчиси. – Шунинг учун ҳам қариндош уруғдан қуда бўлмаган маъқул...
- Ёшларнинг муросалари келишмади, - деди яна бир аёл хотинларнинг суҳбатига аралашиб. - Ўртада туғилган фарзанд ҳам ёшларни ажримдан тўхтата олмади. Бир ота–онадан бўлган жигарлар ҳам иккига бўлиниб кетишди. Айримлари опанинг тарафини олишса, бошқалари  ука тарафни ҳақ деб билишди.
Ҳаётимизда учрайдиган яна бир салбий ҳолатлардан бири бу – эрта никоҳдир.  Эрта никоҳ  деганда балоғат ёшига етмаган йигит ва қиз ўртасида тузилган иттифоқ тушунилади.  Эрта никоҳларнинг аксарияти ҳам ажримлар билан якун топаётгани эса сир эмас. Кўринишидан балоғатга етгандек кўринган айрим қизлар аслида ҳали оилавий  вазифаларга етарли даражада тайёр бўлмайди. Гўдак парваришидаги нўноқлик, рўзғор юритишдаги тажрибасизлик, эрига ва қайнонанинг талабларига тўла жавоб бера олмаслик каби ҳолатлар оилада турли хил кўнгилсизликларни келтириб чиқаради. Бу ёшда йигит-қизларда ўзаро ҳурмат, оғир дамларда бир-бирини қўллаб-қувватлаш, ҳаётда учрайдиган қийинчиликларга биргаликда қарши  курашиш каби хислатлар тўлиқ шаклланмаган бўлади.

 

Ўзим шоҳиди бўлган бир воқеани ҳикоя қилиб бермоқчиман. 17 ёш арафасида турган қиз ҳомиладор бўлиб қолди. Уларнинг ота-оналари қиз 17 ёшга тўлган куни ёшларнинг никоҳ тўйини ўтказишди. Қизалоқ дунёга келди. Келин рўзғор юмушларига ҳам, бола  парваришида ҳам нўноқ эди. Қайнонанинг турткилашларидан, кечаси билан биғиллаб йиғлаб чиқадиган чақалоқнинг йиғисидан зада бўлдими бир куни эрта тонгда ҳали уч ойга ҳам тўлмаган чақалоғини ташаб уйдан қочиб кетди. Қайнона ҳам, эри ҳам уни излашмади. Ўзлари чақалоқни парвариш қила бошлашди...
 

Бу каби ва шунга ўхшаган воқеалар камми дунёда. Шундай экан биз катталар ёшларнинг келажагига масъул эканлигимизни унутмаслигимиз керак. Токим биз қариндош-уруғ ўртасидаги, вояга етмаган ёшлар ўртасидаги никоҳларга қарши биргаликда қаттиқ кураш олиб бормас эканмиз салбий воқеаларнинг гувоҳи бўлаверамиз.  
 

Эътибор ХАЛИМОВА,
Тошкент шаҳар, Чилонзор туман,
1-сонли ФХДЁ мудираси

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 422

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


24-июл 2025, 11:49
1 170

Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?

Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.


8-август 2025, 06:28
1 043

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
1 012

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.