currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларID-картани расмийлаштириш, бериш, алмаштириш тартиби. 8 муҳим қоида

ID-картани расмийлаштириш, бериш, алмаштириш тартиби. 8 муҳим қоида

Тармоқда нима гап?

calendar

21.11.2025

eye

27

ID-картани расмийлаштириш, бериш, алмаштириш тартиби.  8 муҳим қоида

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган, ID-карта эгасининг шахсий биографик ва биометрик маълумотлари киритилган электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат ҳисобланади.

1. Қандай ҳолларда ID-карта расмийлаштирилади?

ID-картани расмийлаштириш ва бериш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

- ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра — бола туғилгандан бошлаб 16 ёшга тўлгунига қадар;

- фуқаро 16 ёшга тўлганда;

- Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганда ёки Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида тан олинганда;

- ID-картанинг амал қилиш муддати тугаганда;

- фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси, жинси ўзгарганда;

- ID-картага ёки чипга киритилган маълумотларда ноаниқликлар, хатолар ва техник нуқсонлар мавжудлиги аниқланганда;

- ID-карта ёки чип яроқсиз ҳолга келганда;

- ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида;

- ID-карта йўқотиб қўйилганда.

2. Идентификацияловчи ID-картани 1 ёшгача бўлган болалар ҳам олса бўладими?

ID-карта маълумотларни йиғиш пункти томонидан фуқароларга қуйидаги муддатларга берилади:

- янги туғилган болага бир ёшгача — икки йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра);

- бир ёшдан 16 ёшгача — 5 йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра);

- 16 ёшдан — 10 йил муддатга.

3. ID-картани олиш учун қаерга мурожаат қилса бўлади?

ID-карталарини олиш ва алмаштириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ўз ихтиёрига кўра хоҳлаган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига ҳамда давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши орқали расмийлаштирилади.

Шунингдек, ID-картасини расмийлаштириш учун мурожаат ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслардан келиб тушганда масъул ходим томонидан 15 кун муддатда ушбу шахсларнинг яшаш манзилига борган ҳолда идентификация ID-картаси расмийлаштирилади ва кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмайди.

4. ID-картани йўқотиб қўйган фуқаро қаерга мурожаат қилади?

Бундай вазият юзага келган тақдирда ўзига қулай бўлган маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат этади. Янги ID-карта белгиланган тартибда ID-карта йўқолганлиги ҳақида ариза келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунида берилади.

Шунингдек, фуқаро ID-картаси амал қилиш муддати тугаганда ва тегишли ёшга тўлгандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгаргандан сўнг бир ой муддатда ID-карта олиш учун мурожаат қилиши лозим.

5. ID-карта олиш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

Фуқаро ID-карта олиш учун ўзига қулай бўлган маълумотларни йиғиш пунктига қуйидагиларни тақдим этади:

- белгиланган шаклдаги ариза-анкета;

- илгари берилган паспорт ёки ID-карта;

- туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);

- ваколатли органнинг қарори (ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);

- давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.

ID-карта маълумотларни йиғиш пункти томонидан ҳужжатлар тўлиқ қабул қилиб олингандан сўнг бир иш куни мобайнида берилади.

6. ID-карта олиш учун тўлов миқдори қанча?

Янги туғилган болага, Ўзбекистон Республикаси фуқаросига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаросига ва фуқаролиги бўлмаган шахсга идентификацияловчи ИД-картасини берганлик учун БҲМнинг 89 фоизи тўланади.

7. Қайси тоифадаги шахсларга ID-карта олиш учун имтиёзлар мавжуд?

Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар, соғлигининг ҳолатига кўра мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ID-карта олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига шахсан ўзлари ёки қонуний вакиллари орқали (оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда) мурожаат этганда, ID-карта маълумотларни йиғиш пунктининг масъул ходими томонидан ўн беш кун муддатда ушбу шахсларни яшаш манзилига борган ҳолда расмийлаштирилади ва берилади. Бунда кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмайди.

8. ID-карта қандай ҳолларда бепул алмаштирилади?

 ID-карта расмийлаштириш ва бериш жараёнида унда техник нуқсонлар аниқланса, башарти улар маълумотларни йиғиш пункти томонидан йўл қўйилган бўлса, ID-карта бепул алмаштирилади.

Фуқаро ID-картани олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаслиги, уни яроқсиз ҳолга келтириши, йўқотиб қўйиши, шунингдек, бошқа шахсга тегишли бўлган ID-картани қонунга хилоф равишда олиб қўйиш, ID-картадан ғаразли мақсадларда фойдаланиш, уни йўқ қилиш, яроқсиз ҳолатга келтириш ёки яшириш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан жавобгарлик белгиланади.

 

Мадина ҲАМДАМОВА,
“Адолат” МҲАМ етакчи маслаҳатчиси

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.