currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИИВ статистикаси: Қашқадарёда автомобил тезлигини ошириш жиддий кўпайган

ИИВ статистикаси: Қашқадарёда автомобил тезлигини ошириш жиддий кўпайган

Ўзбекистон

calendar

16.06.2023

eye

1 011

ИИВ статистикаси: Қашқадарёда автомобил тезлигини ошириш жиддий кўпайган

Ички ишлар вазирлигининг Hudud24.uzга маълум қилишича, Қашқадарёда оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисалари кўп содир бўлишига ҳайдовчилар белгиланган тезликка риоя қилмай, тезликни оширганликлари сабаб бўлмоқда. Масалан, 14-15 июнь кунлари Қашқадарё вилоятининг халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўлларида 100 км/с белгиланган тезликка амал қилмай, ҳайдовчилар 164,144, 143, 140, 134, 124 км/сда машина бошқарганлиги ҳолати аниқланган. Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан Ўзбекистонда: Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши, — БҲМнинг 9 баравари (2.970.000) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор ошириб юбориши: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум қилиб, БҲМнинг 25 баравари миқдорида (8.250.000 сўм) жарима солишга сабаб бўлади. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиб, БҲМнинг 25 баравари миқдорида (8.250.000 сўм) жарима солишга сабаб бўлади. Ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади: тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш; тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш; зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш; йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: