Ўзбекистон
29.07.2023
1 458

Қашқадарёда “Фаровон” МЧЖ (тадбиркорлик субъектининг номи ўзгартирилган) Бизнес-омбудсман девонига ўзига тегишли кўчмас мулкни бузилганидан норози бўлиб мурожаат қилган. Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркор манфаатида Қарши туманлараро иқтисодий судига хусусий мулк бузилиши натижасида юзага келган зарарни ундиришни сўраб даъво ариза киритилган. 2023 йил 18 майда бўлиб ўтган суд мажлисида даъво ариза рад қилинган. Мазкур суд қарори юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан апелляция шикояти киритилган. Қашқадарё вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 25 июлдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори тўлиқ бекор қилиниб, МЧЖ фойдасига хусусий мулк бузилиши оқибатида етказилган зарарни ундириш белгиланган. Маълумот ўрнида, судья томонидан дастлаб йўл қўйилган хато натижасида тадбиркор фойдасига 645,1 млн сўм қарздорлик ундириш ўрнига 172,2 млн сўм ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
“Dok-1 Мaks” жиноят иши: жабрланувчилардан бири 10 млрд сўм товон пули талаб қилди
10 ноябрь куни давом этган “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлисида жабрланувчилар судланувчиларга энг оғир жазо берилишини сўраб, моддий ва маънавий зарар ундирилишини талаб қилган.
“DOK-1 MAKS” жиноят иши: эксперт эксгумация қилиш бефойда эканини айтди
Бугун, 3 ноябрь куни Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.
Хоразмдаги педофил амалдорлар суд залидан қамоққа олинди
Айбдорларнинг ҳар бирига узил-кесил 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
“Dok-1 maks” жиноят иши: адвокатлардан бири марҳумлар қабрини очиб, экспертиза ўтказиш юзасидан илтимоснома киритди
Бугун, 1 ноябрь куни Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.