currencies image

12 254,27 UZS

30,89

usd

currencies image

14 516,41 UZS

1,49

eur

currencies image

147,89 UZS

0,73

ru



АсосийЯнгиликларИнтизомий жазоси бор ходимга устама (надбавка) бериладими?

Интизомий жазоси бор ходимга устама (надбавка) бериладими?

#NoComment

calendar

16.09.2025

eye

86

Интизомий жазоси бор ходимга устама (надбавка) бериладими?

Ходим интизомий жазога тортилган ҳолларда премия яъни мукофот пуллари ходимга тўланмайди. Лекин баъзи амалиётда авваллари унинг ойлигига устама берилар эди. Ҳозир ойлигини тўлашимиз керак, премиясини бермаяпмиз, лекин энди устамасиниям қирқамизми?

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси 299-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.

Яъни бунда ходимнинг меҳнатига боғлиқ бўлмаган тўловлар интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида берилмайди. Бунда кўпинча “премия” мукофот назарда тутилади.

Устама эса ходимнинг ўз меҳнатига боғлиқ бўлган иш ҳақининг таркибида турадиган тўлов назарда тутилади. Яъни устама ходимнинг қилган меҳнати эвазига берилади.

Меҳнат кодексининг 299-моддаси тўртинчи қисмига кўра, иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турлари жумласига кирмайди. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида интизомий жавобгарликка тортилган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотларни тўлаш тўғрисидаги масала мукофотлаш ҳақидаги тегишли низомларда ҳал қилинади.

Юқоридагилардан маълумки, устаманинг берилиши ёки берилмаслиги ҳақида аниқ қоида мавжуд эмас ва устаманинг интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида берилиши мукофотлаш тўғрисидаги низомларда назарда тутилган қоидага боғлиқ ҳисобланади.

Агар ташкилотда мукофотлаш тўғрисида низом мавжуд бўлмаса ёки устама берилиши назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, ходим интизомий жазога тортилганлигидан қатъи назар, ходимга устаманинг берилиши давом этаверади.

Премиянинг берилиши учун байрамлар арафасида ходимдаги интизомий жазони ечиб юбориш мумкин.  Буни қуйидагича асослаймиз:

Меҳнат кодексининг 315-моддаси учинчи қисмига асосан, иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Шаҳбоз Шоядбеков,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш: