Содда талқин
15.11.2023
1 895
Меҳнат кодекси 312-моддасига кўра, меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга ҳайфсан, ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима, (ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин), меҳнат шартномасини бекор қилиш интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли эканлиги белгиланган. Интизомий жазо чоралари ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади. Шунингдек, меҳнат қонунчилигига кўра, иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шартлиги, ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилиши белгиланган. Ҳар бир интизомий қилмиш учун фақат битта интизомий жазо чораси қўлланилиши мумкин. Ходимга интизомий жазо чорасини қўллаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади. Хусен ИСКАНДАРОВ , Тупроққалъа туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
Улашиш:
Бошқалар
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Янги нормалар: ахборот қай ҳолларда ноқонуний деб топилади?
2017–2025 йиллар оралиғида интернет фойдаланувчиларининг сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионгача ошган.
Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?
Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.
Меҳнат шартномаси нима?
Меҳнат шартномаси ходим ва иш берувчи ўртасидаги тарафларнинг ўзаро ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишув
Фарқи бор: фуқаролик-ҳуқуқий шартнома ва меҳнат шартномаси
Ишга кирганингизда қўлингизга шартнома тутқизишади ва сиз уни ўқиб-ўқимай имзолайсиз. Асосийси, ишга кириб олдим-ку, энди яхши ишласам бўлди деб ўйлайсиз. Тўхтанг! Шартномани яхшилаб ўқинг.
Ҳайфсан, жарима, ишдан бўшатиш: интизомий жазо ҳақида 5 та муҳим маълумот
Ҳар бир ходим иш фаолияти давомида камчиликлар ва хатоларга йўл қўйиши мумкин. Бундай пайтда қандай чоралар кўрилади? 3 йил олдинги хатоси учун ходимга жазо қўллаш мумкинми? Муддат ва оқибатлари қандай? Hudud24.uz интизомий жазо бўйича ходимлар билиши лозим бўлган ҳуқуқий нормалар ҳақида батафсил тушунтириш беради.