currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларЁлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ҳуқуқ

calendar

27.10.2026

eye

21

Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Интернет ва ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ҳар қандай маълумот ҳам ҳақиқатга мос келавермайди. Айрим ҳолларда текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш инсоннинг қадр-қиммати ва обрўсига путур етказиши, жамоат тартиби ҳамда хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин. Қонунчиликда бундай ҳаракатлар учун жарима белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддасига мувофиқ, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 50 баравари миқдорида жарима солинади.

Ушбу қоида оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиладиган ахборотларга ҳам тааллуқли. Масалан, ижтимоий тармоқларда бирор шахс ҳақида унинг обрўсига путур етказувчи ёлғон маълумотни тарқатиш белгиланган жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Агар ёлғон ахборот жамоат тартиби ёки хавфсизлигига таҳдид солса, жавобгарлик янада кучлироқ бўлади. Бундай ҳолатда БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима қўлланилиши мумкин.

Шуни унутмаслик керакки, ахборотни ижтимоий тармоқда жойлаштириш ёки бошқа шахсларга юбориш ҳам уни тарқатиш ҳисобланиши мумкин. Шу боис ҳар қандай хабар, фото, видео ёки аудиони тарқатишдан олдин унинг манбаси ва ҳаққонийлигини текшириш муҳим.

Айниқса, шов-шувли хабарлар, тасдиқланмаган даъволар ва жамоат орасида ваҳима келтириб чиқариши мумкин бўлган маълумотларни текширмасдан тарқатишдан сақланиш лозим. Ахборотни масъулият билан тарқатиш нафақат бошқаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, балки жамиятда ишончли ахборот муҳитини шакллантиришга ҳам хизмат қилади.

Улашиш: