currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИпотека кредитингиз бўлса (субсидия асосида олинган бўлиши керак) 100 млн сўмдан ортиқ даромадингиздан солиқ олинмайди

Ипотека кредитингиз бўлса (субсидия асосида олинган бўлиши керак) 100 млн сўмдан ортиқ даромадингиздан солиқ олинмайди

Ҳуқуқ

calendar

27.02.2026

eye

47

Ипотека кредитингиз бўлса (субсидия асосида олинган бўлиши керак) 100 млн сўмдан ортиқ даромадингиздан солиқ олинмайди

Хабарингиз бор, Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг (МҲЭКМ) саксон бараваригача (80) бўлган миқдорда қоплашга, башарти уй-жой фондининг кўчмас мулк объектларини сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидиялар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилган бўлса (12%) даромад солиғи олинмайди.

МҲЭКМ: 1 271 000 сўм (2026 йил ҳолатига кўра)

Лимит: 80 баравар

1 271 000 х 80 = 101 680 000 сўм.

Агар сиз субсидия асосида уй-жой сотиб олган бўлсангиз, ипотека кредити бўйича бир йил давомида тўлаган маблағингизнинг 101 млн 680 минг сўмигача бўлган қисми даромад солиғидан озод этилади.

Бу дегани, йилига 12 млн сўмдан ортиқ пулни солиқ сифатида давлатга тўламасдан, ўзингизда олиб қолишингиз (қайтариб олишингиз) мумкин.

Энди шу нормани бир мисол даражасида кўриб чиқамиз:

Фуқаро К.А. 2026 йил 1 январидан субсидия асосида Ҳалқ банкидан ипотека кредитини расмийлаштирди. Ва ойига 5 млн 600 минг тўлов амалга оширишни бошлади. Бу сумма жами йилига эса 67 млн 200 минг бўлди. Бу дегани фуқаро К.А. йилига 8 млн 64 минг даромад солиғи тўламайди. 

 

Шу тариқа, мазкур солиқ имтиёзи:

— ипотека юкини енгиллаштиради;

— аҳолининг уй-жойга бўлган талабини рағбатлантиради;

— расмий даромадларни декларация қилишни иқтисодий жиҳатдан манфаатли қилади;

— давлат томонидан уй-жой сиёсати доирасида қўллаб-қувватлаш механизмини мустаҳкамлайди.

Демак, Солиқ кодексининг 378-моддаси амалда фуқаролар учун реал молиявий қўллаб-қувватлаш воситаси бўлиб, ипотека тўловларининг бир қисмини солиқ имтиёзи орқали компенсация қилиш имконини беради.

Бекзод Рахматов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 277

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


4-феврал 2026, 09:43
1 008

Номингизга кредит олишни чеклашда муҳим 5 жиҳат

Онлайн фирибгарликдан ҳимояланиш — фақат эҳтиёткорлик эмас, олдиндан кўрилган чоралар билан бошланади.


29-январ 2026, 05:29
877

Нотариус бўлиш учун махсус тайёрлов курсидан ўтиш шартми?

Нотариусликка талабгорлар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг махсус тайёрлов курсини тамомлаган бўлиши лозим.


30-январ 2026, 07:10
848

АЁҚШларда автобензиннинг сифати бўйича шубҳа туғилса кимга ва қандай мурожаат қилиш керак

Ёнилғи сотиб олинган ёқилғи қуйиш шохобчасининг тўлиқ номи ва манзили, шунингдек, маҳсулот учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи чек сақланган бўлиши керак.