currencies image

12 185,11 UZS

35,56

usd

currencies image

14 081,11 UZS

6,29

eur

currencies image

152,58 UZS

2,14

ru



АсосийЯнгиликларИш берувчининг алимент ушлаб қолиш мажбурияти

Иш берувчининг алимент ушлаб қолиш мажбурияти

Содда талқин

calendar

10.10.2025

eye

109

Иш берувчининг алимент ушлаб қолиш мажбурияти

Қонунчиликка кўра, алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш жойидаги иш берувчи ёки пенсия, нафақа, стипендия олаётган жойидаги ташкилот маъмурияти алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишувга ёки ижро варақасига асосан алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақидан ва (ёки) бошқа даромадидан ҳар ойда алимент ушлаб қолиб, алимент тўлаши шарт бўлган шахсга иш ҳақи тўланган ва (ёки) бошқа даромадлар олинган кундан бошлаб, 3 кундан кечиктирмай алимент олувчи шахсга алимент тўлаши ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг ҳисобидан унга ўтказиши шарт.

         Шунингдек, суднинг ҳал қилув қарори ёки алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишув бўйича алимент ушлаб қолиши лозим бўлган иш берувчи (ташкилот маъмурияти) алимент тўловчи шахс билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида, шунингдек унинг янги иш, ўқиш жойи ёки турар жойи унга маълум бўлса, бу ҳақда суднинг ҳал қилув қарори ижро этиладиган жойдаги давлат ижрочисига ёки алимент олувчи шахсга 3 кун муддат ичида хабар бериши шарт.

Алимент тўлаши шарт бўлган шахс ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатда ўз иш, ўқиш жойи ёки турар жойи ўзгарганлиги ҳақида, шунингдек қўшимча иш ҳақи ёки бошқа даромади тўғрисида давлат ижрочисини ҳамда алимент олувчи шахсни хабардор қилиши шарт.

Мазкур маълумотларни белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра хабар қилмаган тақдирда, айбдор мансабдор шахс ва алимент тўловчи шахс  маъмурий  ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

17-сентябр 2025, 07:24
687

Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи

Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
668

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.


16-сентябр 2025, 08:06
619

Электрон рецепт қандай ёзиб берилади?

Низомга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.


3-октябр 2025, 07:18
607

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.