currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИш жойини сақлаб қолган ҳолда 1 йиллик таътилга чиқиш мумкинми? Меҳнат кодексида ушбу ҳолат юзасидан қандай тартиб жорий этилган?

Иш жойини сақлаб қолган ҳолда 1 йиллик таътилга чиқиш мумкинми? Меҳнат кодексида ушбу ҳолат юзасидан қандай тартиб жорий этилган?

Ҳуқуқ

calendar

24.06.2026

eye

29

Иш жойини сақлаб қолган ҳолда 1 йиллик таътилга чиқиш мумкинми? Меҳнат кодексида ушбу ҳолат юзасидан қандай тартиб жорий этилган?

Савол: Иш жойимни сақлаб қолган ҳолда 1 йиллик таътилга чиқсам бўладими? Қонунчилигимизда ушбу ҳолат юзасидан қандай тартиб жорий этилган?

Жавоб: Меҳнат кодексининг 241-моддаси иккинчи қисмига кўра, ходимнинг ёзма аризасига биноан унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин. Бироқ унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишув асосида белгиланади ва у охирги берилган кундан эътиборан календарь йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда 3 ойдан ошмаслиги керак.

Демак, умумий қоида бўйича:

- ходим ўз хоҳишига кўра 1 йил иш ҳақи сақланмайдиган таътил ололмайди;

- бу таътил фақат иш берувчи билан келишилган ҳолда берилади;

- максимал муддат – 3 ой.

Агар иш берувчи рози бўлмаса, ходимга бундай таътил берилмайди.

Шу сабабли, умумий тартибда кўпи билан 3 ой иш ҳақи сақланмайдиган таътил олиш мумкин.

Бироқ, Меҳнат кодексининг 242-моддасида айрим тоифадаги ходимларга иш берувчининг розилигисиз ҳам иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мажбурий деб белгиланган.

Ходимнинг хоҳишига кўра қуйидаги шахсларга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилади:

- 1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва уларга тенглаштирилган шахсларга – ҳар йили 14 календарь кунгача;

- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга – Ҳар йили 14 календарь кунгача;

- икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани амалда парваришлаётган ота-онадан бирига (ёки бошқа қариндошига);

- 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ фарзанди ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон фарзанди бор ота-онадан бирига – ҳар йили 14 календарь кунгача;

- қонунчиликда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Агар шахс ушбу тоифадаги ходимлар қаторига кирса, иш берувчи билан келишмаган ҳолда ҳам 14 кунга иш ҳақи сақланмаган (ўз ҳисобингиздан) таътилга чиқиш мумкин.

 

Улашиш: