Ҳуқуқ
10.11.2023
2 512
Кўп қаватли уйларда яшовчилар учун иссиқ сув таъминоти жуда муҳим. Қолаверса, айни куз-қиш мавсумида хонадонларнинг иситиш тизимларига ўз вақтида уланиши, ҳақ тўлаш тарифлари, иссиқлик корхонасининг истеъмолчини огоҳлантирмасдан уни иссиқлик таъминотидан узиб қўйиши каби масалалар атрофида доим саволлар айланади. Hudud24.uz қуйида иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муҳим саволларга жавоб беради.
Иссиқлик энергиясидан иссиқлик таъминоти корхонаси ва истеъмолчи ўртасида тузиладиган шартнома асосида фойдаланилади. Бунда истеъмолчининг иссиқлик қурилмалари бевосита ушбу корхонанинг тармоқларига уланган бўлиши лозим. Шартноманинг намунавий шакли Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланади. Унга қонунчиликка зид бўлмаган қўшимча бандлар киритилиши мумкин.
Тариф ўзгарган тақдирда, санасидан қатъи назар, иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномаси ўз кучида қолади. Истеъмолчи иссиқлик энергияси учун янги тариф жорий этилган кундан бошлаб янги тариф бўйича ҳақ тўлашга мажбур.
Истеъмолчи фақат иссиқлик таъминоти корхонаси билан келишган ҳолда иссиқлик тармоғига бошқа истеъмолчиларни улаши мумкин. Улар билан иссиқлик энергиясидан фойдаланиш бўйича шартнома тузишилади. Бунинг учун Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясидан рухсат олиш керак. Шундан кейин иссиқлик таъминоти корхонаси бошқа истеъмолчиларни тармоққа улаб беради.
Иссиқлик таъминоти корхонаси тизимидаги аварияларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ёки одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш ишларини ўтказиш билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни кўриш зарур бўлганда аҳолини иссиқлик таъминотидан узиб қўйиши ёки чеклаши мумкин. Бунда истеъмолчи билан келишилмаган ва у огоҳлантирилмаган бўлиши мумкин, бироқ уни дарҳол хабардор қилиш талаб этилади.
Иссиқлик энергиясининг оқилона ва самарали ишлаб чиқарилиши, узатилиши ва истеъмол қилиниши, хавфсизлик масалалари устидан Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси давлат назоратини олиб боради.
Тадбиркорлик субъектлари ёки туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари буюртманома бергандан кейин, тадбиркорларга иссиқ сув ва “отопление” иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан уч иш кунидан ошмайдиган муддатда берилиши керак.
Иситиш қурилмаларини реконструкция қилиш (ўзгартириш) мумкин. Фақат ўзгартирилгандан кейин ундан фойдаланишга рухсат олиш керак. Бунинг учун қурилмани кўрикдан ўтказиш мақсадида уни Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ваколатли вакилига тақдим этилади. Иситиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари фақат Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан берилган рухсатнома мавжуд бўлгандагина ишга туширилиши мумкин.
Т. Азимов,
Адлия вазирлиги масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.