Ўзбекистон
06.01.2024
883
© Фото: Ижтиоий тармоқVeolia Energy Tashkent компанияси пойтахтнинг икки туманидаги иссиқ сувда кўринган қора заррачалар бўйича тушунтириш берди.
Маълум қилинишича, 3–4 январь кунлари Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК (“ВEТ” МЧЖ ХК) ҳудудий бошқармаларига, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали “Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖга (“ТИМ” МЧЖ) қарашли 1-ИМ қозонхонаси ҳудудида жойлашган истеъмолчилардан иссиқ сувда лойқалик билан қора зарралар мавжудлиги юзасидан шикоятлар келиб туша бошлаган.
Шу сабабли “ВEТ” МЧЖ ХК кимё лабораторияси ходимлари томонидан зудлик билан 1-ИМ қозонхонасидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган иссиқ сув таҳлили ўтказилган.
Аниқланишича, 3 январга ўтар кечаси 1-ИМ қозонхонасида сувни тозалаш фильтридан сульфатланган кўмир ажралиб чиққан. “ВEТ” МЧЖ ХК иситиш тармоқларига қозонхонадан сульфатланган кўмир тушиши натижасида Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги истеъмолчиларнинг иссиқ сувларида қора фракциялар (сулфокўмир) пайдо бўлган.
“Иссиқ сув параметрлари, ранг ва лойқаликдан ташқари, нормал ҳолатда. Сулфокўмир сувни фильтрлашда ишлатилади ва истеъмолчилар учун хавф туғдирмайди”, — дейилади муносабатда.
“ТИМ” МЧЖга қарашли 1-ИМ қозонхонаси ходимлари томонидан иссиқлик тармоқларида сульфатланган кўмир оқими бартараф этилган. Айни пайтда вазият қозонхона ва “ВEТ” МЧЖ ХК техник ходимлари томонидан назоратга олинган.
Компаниянинг таъкидлашича, иссиқ сув ҳисоблагичлари тиқилиб қолган тақдирда, “ВEТ” МЧЖ ХК ҳисоблагичларга (счетчикларга) профилактик хизмат кўрсатишга тайёр, агар керак бўлса, муҳрларни олиб ифлосланишни бартараф этгандан сўнг қайта ўрнатишга ҳам.
Шу билан бирга, истеъмолчилардан иссиқ сув ҳисоблагичларидаги пломбаларни ўзлари очмасдан, “ВEТ” МЧЖ ХК ҳудудий бошқармаларига (Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари) мурожаат қилиш сўралади.
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда
Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.