currencies image

12 422,90 UZS

37,80

usd

currencies image

14 457,77 UZS

87,61

eur

currencies image

154,30 UZS

0,76

ru



АсосийЯнгиликларЙўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш такомиллаштирилади

Йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш такомиллаштирилади

Life Style

calendar

13.08.2025

eye

108

Йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш такомиллаштирилади

Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчиларнинг масъулияти бошқа ҳайдовчиларга кўра кучлироқ бўлиши зарур. Чунки ҳайдовчи йўловчининг ҳаётига ҳам жавобгар шахс ҳисобланади.

Ўзбекистонда 2024 йилда ўтказилган рейдларда йўловчиларни ноқонуний ташиш билан шуғулланган 108 мингдан ортиқ ҳайдовчи аниқланган. Уларнинг 42 141 нафари ўз фаолиятини қонунийлаштириб, лицензия олган.

2024 йил давомида автомобиль ва сув транспортида назоратни кучайтириш мақсадида ҳудудий бўлим инспекторлари ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари билан ҳамкорликда республика бўйлаб 13 567 маротаба рейд-тадбирлар ўтказилган. Шу жиҳатдан йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича зарур чоралар кўришга эҳтиёж пайдо бўлди.

“Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (200-сон, 02.04.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

— йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ;

— аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пулли тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш;

— йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиш.

Бундан ташқари, 2025 йил 15 апрелдан 2026 йил якунигача эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида турлари Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган, ҳайдовчидан ташқари 4 тадан ортиқ ва 8 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга ҳамда юқори қулайликларга эга автотранспорт воситаларида ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади.

Бунда ўзини ўзи банд қилган ташувчиларга лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи БҲМнинг 3 баробари миқдорида ундирилади.
 

Улашиш:

Бошқалар

5-август 2025, 05:52
1 427

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.


8-август 2025, 06:28
1 296

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


8-август 2025, 05:43
780

Ким ўғри? ёхуд туғилган кунга “совға”

Телеграмимга ҳужум қилиниб, бузилса, омонатимни ишонган банкнинг ҳимоя тизими шу қадар кучсиз бўлса, ички ишлар идорасидагиларнинг иши кўп бўлса, кимдан нажот кутайлик?


9-август 2025, 06:18
622

Чўлни бузиб, боғ ярат, боғни бузиб, чўл эмас!

Бугун ўша боғнинг ўзига ҳаво етишмаяпти, нафаси қисаяпти, дармони қуриб бораяпти.