currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЮнусободда 35 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш имконияти мавжудлиги қайд этилди

Юнусободда 35 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш имконияти мавжудлиги қайд этилди

Ўзбекистон

calendar

03.04.2024

eye

794

Юнусободда 35 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш имконияти мавжудлиги қайд этилди© Фото: hudud24.uz

Шавкат Мирзиёев Юнусободда ўтказилган бир ҳафта ўрганиш давомида 600 млн доллар инвестиция жалб қилиш, 35 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш учун имкониятлар аниқланганини қайд этди.

У ушбу салоҳиятни рўёбга чиқариш учун иқтисодий комплекс раҳбариятига янги ёндашув асосида аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жойлаштириш вазифасини қўйди.

Президент мазкур сессияда Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланган Шавкат Умурзоқов зиммасига ҳам хориждаги йирик шаҳарларнинг саноат, инфратузилма, тадбиркорлик, коммунал соҳаларидаги ижобий тажрибасини Тошкентда жорий қилишни топширди.

Давлатимиз раҳбари яна бир муҳим масалага тўхталиб ўтди.

Табиат уйғонган бугунги кунларда ҳамма жойларда мевали ва манзарали дарахтлар, гул, райҳон кўчатлари экиш жадал кетмоқда.

Тошкент шаҳридаги 585 та маҳаллада ҳам дарахт ва гуллар экиш, ҳудудни ободонлаштириш, шароити оғир оилалар, ёлғиз қариялар, имконияти чекланган одамларни ҳолидан хабар олиб, уларни кўнглини кўтариш муҳимлиги таъкидланди.

Шу маънода, давлатимиз раҳбари маҳаллалар ўртасида танлов ўтказиб, йил якуни билан энг намунали маҳаллага Президент совғаси сифатида электромобиль совға қилиш ташаббусини билдирди.

Йиғилиш давомида муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти, жамоатчилик вакилларининг фикр ва таклифлари тингланди.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: