Ўзбекистон
20.10.2023
1 359

Бугун Тошкентда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг иккинчи йиғилиши бошланди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг йиғилиш иштирокчиларига йўллаган мурожаатини Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов ўқиб эшиттирди. Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, ушбу йиғилиш халқаро миқёсда мураккаб вазият ҳукм сураётган бир шароитда бўлиб ўтмоқда. Бугунги кунда жаҳон прогноз қилиш қийин бўлган ва ҳатто олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларни келтириб чиқарадиган фундаментал ўзгаришларни бошидан кечирмоқда. Халқаро майдонда ўзаро ишонч ва бир-бирини тушуниш инқирози кескин сезилмоқда. Глобал ва минтақавий хавфсизликка қарши таҳдидлар кучаймоқда ва янги хавф-хатарлар вужудга келмоқда. Тадбирда терроризм, экстремизм ва ёшларнинг радикаллашуви, кибержиноятчилик, наркотик воситаларнинг тарқалиши, трансчегаравий жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши курашишда кучларни бирлаштириш ҳамда бошқа долзарб вазифалар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Юнусободда 35 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш имконияти мавжудлиги қайд этилди
Шавкат Мирзиёев Юнусободда ўтказилган бир ҳафта ўрганиш давомида 600 млн доллар инвестиция жалб қилиш, 35 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш учун имкониятлар аниқланганини қайд этди.
Президент масъуллар олдига жамоат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш вазифасини қўйди
Шавкат Мирзиёев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва куч тузилмалари раҳбарлари иштирокида ўтказган йиғилишида жамоат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Бугунги кунда ҳар биримиз амалда Ватан ҳимоячиси бўлишимиз, ёшларимизни ҳам шу руҳда камол топтиришимиз зарур – Президент
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди.
Йўлларни қуриш ёки таъмирлаш ишларига хусусий шерикларни фаол жалб қилишимиз шарт – Шавкат Мирзиёев
Президент ҳузурида ўтказилган йиғилишда ривожланган мамлакатларда ҳам йўлларни қуриш ёки таъмирлаш тўлиқ давлат ҳисобидан амалга оширилмаслиги айтиб ўтилди.