Life Style
29.04.2026
33

Ҳар бир фуқаро ўз шахсий мулки бўлган турар жойни шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ижара шартномаси асосида бериши мумкин. Юридик шахс турар-жойдан фақат фуқаролар яшаши учун фойдаланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ижара муносабатларини тартибга солинади. Хусусан, Кодексда ижара берувчи мажбуриятлари алоҳида белгиланган.
Ижарага берувчи ижарага олувчига доимий яшаш учун яроқли бўш уй-жойни бериши лозим.
Ижарага берувчи ижарага берилган турар жой жойлашган уйдан тегишли даражада фойдаланишни амалга ошириши, ижарага олувчига ҳақ эвазига зарур коммунал хизмат кўрсатиши ёки хизмат кўрсатилишини таъминлаши, кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланиладиган мол-мулки ва турар жой биносида жойлашган коммунал хизмат кўрсатиш қурилмалари таъмирланишини таъминлаши шунингдек уй-жойдан фақат ижара шартномасида кўрсатилган мақсадларда фойдаланишни таъминлаш чораларини кўриши лозим.
Айрим ҳолларда фуқаролар ўртасида турар-жойни таъмирлаш кимнинг зиммасида эканлиги юзасидан низоли ҳолат келиб чиқади. Бу вазиятда ҳам Кодексда маълум тартиб белгиланган. Яъни ижарага берилган уй-жойни жорий таъмирлаш, агар уй-жойни ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ижарага олувчининг зиммасида эканлиги белгилаб кетилган.
Аммо ижарага берилган уйни капитал таъмирлаш ижарага берувчи зиммасида ҳисобланади. Ижарага берилган уй-жой жойлашган уйни қайта жиҳозлашга, агар бундай қайта жиҳозлаш уй-жойдан фойдаланиш шарт-шароитларини жиддий равишда ўзгартирса, ижарага олувчининг розилигисиз йўл қўйилмайди.
Турар-жой ижараси шартномаси ёзма шаклда тузилиши ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга олиниши (рўйхатдан ўтказилиши) лозим. Фуқарога турар-жойни ижарага бериш ҳақи тарафлар келишувига биноан шартномада белгиланади.
Шартномада турар-жойни ижарага бериш тартиби, муддатлар, шартлари ва ижара ҳақи миқдори, тўлаш муддатлари, ижара мулкини эгасига қайтариш тартиби, ижарачи тарафидан турар-жойга қараш, таъмирлаш ҳамда тарафларнинг жавобгарлиги ҳақида маълумотлар киритилади. Турар-жой ижараси шартномасига тарафларнинг келишуви бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Ходим соғлигига зиён етганда ким жавобгар?
Бу ерда муҳим жиҳат шундаки, зарар миқдори автоматик равишда эмас, балки ходимнинг айб даражасига қараб белгиланади.
Профессионал таржима хизмати — тезкор ва ишончли!
"Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан аҳолига ҳуқуқий ахборотни тезкор, аниқ ва юқори сифатда етказиш мақсадида замонавий таржима технологиялари тизимли равишда жорий этилган.
Қандай мулклар эр ва хотиннинг умумий мулки саналади?
Эр ва хотин ўртасидаги муносабатлар давомида вужудга келадиган мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар тартибга солиниши лозим бўлган қисми ҳисобланади.
Ходимлар мажбурий тиббий кўрикдан бош тортиши мумкинми?
Ходимлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортишга ҳақли эмас.