Life Style
10.01.2026
1 372

Пул маблағларини ундириш бўйича берилган ижро варақаси аввало қарздорга хизмат кўрсатувчи банкка топширилади.
Агар қарздорнинг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжуд бўлмаса, банкдан бу ҳақда расмий маълумотнома олинади ва ижро варақаси билан Мажбурий ижро бюроси(МИБ)га тақдим этилади.
Ижро варақалари МИБнинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ижро этилади.
Лекин қуйидаги айрим ҳолатларда эса ижро иши МИБнинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади:
- қарздорлар бир нечта туманларда жойлашган бўлса;
- солидар жавобгарлик мавжуд бўлса;
- ундирилаётган сумма БҲМнинг 50 минг бараваридан 100 минг бараваригача бўлса.
Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати:
- турли вилоятларда жойлашган бир нечта қарздорга, шу жумладан солидар жавобгарлиги бўлган қарздорларга нисбатан берилган ижро ҳужжатларини;
- ижро ҳужжати тақдим этилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридаги ва ундан ортиқ миқдорлардаги суммани ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини;
- чет давлатларга, уларнинг давлат органларига, чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига, халқаро ҳукумат ташкилотларига ва уларнинг ваколатхоналарига, шунингдек уларнинг дипломатик иммунитетга эга бўлган ходимларига нисбатан берилган ижро ҳужжатларини ижро этади.
Ижро варақаси қанчалик тўғри ва ўз вақтида топширилса, ундириш жараёни шунчалик тез амалга ошади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.