Life Style
17.01.2024
1 190

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, сўнгги икки йилда дунё бўйича тамаки истеъмол қилувчилар сони 19 миллион нафарга камайган.
ЖССТ таҳлилида ушбу кўрсаткичлар йигирма йил аввалги давр билан ҳам таққосланган. Унда келтирилишича, 2002 йилда дунёдаги ҳар учинчи катта ёшли одам тамаки чеккан бўлса, 2022 йилда ҳар бешинчи одамга тўғри келган.
Айни пайтда кашандаликни қисқартиришга эришаётган мамлакатлар сони 150 тага етган. Бу борада Бразилия пешқадам. Мазкур давлатда 2010 йилдан бери тамаки истеъмоли 35 фоизга камайган бўлса, Нидерландия 30 фоизлик кўрсаткич билан иккинчи ўринни банд этиб турибди.
Ер юзида 1,25 миллиард киши ҳамон чекувчилар сафида. Қолаверса, олтита давлат — Конго, Миср, Индонезия, Иордания, Уммон ва Молдовада тамаки истеъмоли ўсиши давом этмоқда.
Бундан ташқари, энг кўп кашандалар сони Жануби-Шарқий Осиё минтақасида рўйхатга олиняпти. Бу ерда аҳолининг 26,5 фоизи чекувчилар. Иккинчи ўриндан Европа минтақаси давлатлари жой олган. Мазкур ҳудудда аҳолининг 25,3 фоизи тамаки истеъмол қилади.
Хотин-қизлар ўртасида бу иллатга ружў қўйганлар сони Европада энг юқори. Бошқача айтганда, бу ердаги статистика дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўпроқ. Шу боис экспертлар 2030 йилга келиб, минтақада чекиш билан боғлиқ касалликлар энг юқори даражага етишини прогноз қилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.