currencies image

12 233,67 UZS

48,56

usd

currencies image

14 233,88 UZS

152,77

eur

currencies image

154,84 UZS

2,26

ru



Қайтар дунё

Тармоқда нима гап?

calendar

13.09.2025

eye

189

Қайтар дунё

Чўпон ўтовида эр-хотин тортишиб қолди. Хотин кўзида ёш билан зорланди:

–Жониворнинг қорнида боласи бор экан, гуноҳга ботибсиз, бекор отиб, жонига жавр қилибсиз.  Уволи ёмон. Боламизга урмасин деб қўрқаман.

Эркак бешафқат қўл силтади:

–Эйй, қаердаги гапларни топасан, бутун умр қилиб юрган ишим бўлса... Ундан кўра   милтиқни олиб бер,  имиллама,  кечга ошналаримни чақирганман, битта кийик етмайди, яна биттасини отиб келишим керак. Ўғлингни ҳам чақир, олиб кетаман.

         Баланд  тоғ этагида ястанган  қир- адир бетакрор.  Оҳу тоғнинг энг баланд чўққисига чиқди. У гўёки охирги марта юксакликдан самога гўзал нигоҳ ташлаётгандек эди. Қуёшнинг заррин нурлари  гўзал жониворнинг кўзларини қамаштирди...

Тоғлар бағрига даҳшат акс-садо берди. Қарсиллаб узилган ўқ тегиб, тошларга урилиб, пастга тушаётган ярадор оҳунинг кўзлари тўла ёш,  оғзи эса  тўла қон эди...

Ўлжасининг пастга тобора яқинлашаётганини кўриб севинган эркак уни тутиб олишга шошарди. Унинг кўзлари беихтиёр ўзидан нарида кўзи очиқ  ҳолда қотиб қолганча ерда ҳушсиз ётган боласига тушиб, чинқириб юборди, қўлидаги қуролини пешонасига қадайдиган даражада ақлдан озаёзди. Чунки... судралиб кетаётган илоннинг заҳрига бардош беролмай, жони узилган болакай унинг яккаю ёлғизи  эди...

 Қайтар дунё даҳшатли  қайтган эди...

Маруса ҲОСИЛОВА,
журналист

Улашиш:

Бошқалар

17-сентябр 2025, 07:24
725

Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи

Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.


3-октябр 2025, 07:18
713

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


16-сентябр 2025, 10:26
683

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.


16-сентябр 2025, 08:06
642

Электрон рецепт қандай ёзиб берилади?

Низомга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.