currencies image

12 559,26 UZS

59,37

usd

currencies image

14 413,01 UZS

103,46

eur

currencies image

160,17 UZS

0,66

ru



АсосийЯнгиликларИнсон ижтимоий хизматлар марказлари ногиронлиги бўлган шахсларга қандай хизматлар тақдим қилаяпти?

Инсон ижтимоий хизматлар марказлари ногиронлиги бўлган шахсларга қандай хизматлар тақдим қилаяпти?

Ҳуқуқ

calendar

21.06.2025

eye

46

Инсон ижтимоий хизматлар марказлари ногиронлиги бўлган шахсларга қандай хизматлар тақдим қилаяпти?

Бугунги кунда ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шундай ислоҳотлардан бири Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ташкил этилиши бўлди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари сифатида маҳаллий ҳудудларда инсон ижтимоий хизматлари марказлари фаолияти йўлга қўйилди.

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг мақсади – ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига маҳалла даражасида комплекс ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишдир. Улар қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

1.   Оғир аҳволга тушиб қолган ёки тушиб қолиш хавфи бўлган шахслар ва оилаларга маҳалла даражасида комплекс ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш. Бунда ҳар бир ижтимоий ҳимояга муҳтож оиланинг кам таъминланганлик даражаси атрофлича ўрганилиб, уларни камбағалликдан чиқариш бўйича, чора тадбирлар кўрилади.

2.   Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшайдиган шахслар ёки ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга қуйидаги хизматларни кўрсатиш:

• Уйда парвариш қилиш;

• Уларни қўллаб-қувватлаш  ва реабилитация қилиш;

• стационар тартибда соғломлаштириш.

3. Ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш; Албатта, бунда шахсларнинг ушбу воситаларга муҳтожлилик даражаси текширилади. Уларга шунга асосланиб маълумотномалар берилади.

Шунингдек, инсон ижтимоий хизматлари марказлари ногиронлиги бўлган шахслар учун қуйидаги хизматларни таклиф этади:

• Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун сертификатни расмийлаштириш;

• Талабгорларни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахс деб эътироф этиш;

• Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш;

• Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини олиб бериш учун ҳомийлик қилиш истагини билдирган шахсларга тегишли ҳудуддаги муҳтож шахсларнинг рўйхатини тақдим этиш;

• Муҳтож шахс номидан протез мосламалари ёки реабилитация воситалари учун буюртмани шакллантиришда кўмаклашиш.

Ногиронлиги бўлган шахслар ўзлари истиқомат қиладиган ҳудуддаги инсон ижтимоий хизматларига бориб тўғридан тўғри мурожаат қилишлари мумкин. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига бевосита ўзлари бориб мурожаат қилишлари мумкин. Инсон ижтимоий хизматлари марказига мурожаат қилиш мутлақо тўловсиз шаклда амалга оширилади. Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар 1140 ёки 1146 қисқа ишонч рақамлари орқали ҳам мазкур марказларга онлайн шаклда мурожаат қилиш имкониятига эгалар.

 

Улашиш:

Бошқалар

24-май 2025, 04:11
1 116

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


29-май 2025, 05:38
1 030

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


5-июн 2025, 07:00
1 026

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


23-май 2025, 05:42
981

Малака ошириш даврида ходимга ҳайфсан бериш мумкинми?

Қонуннинг 48-моддаси Давлат фуқаролик хизматчисига интизомий жазо қўллаш мумкин бўлмаган бир қатор ҳолатларни белгилайди.