#NoComment
03.10.2025
238

Қонунчиликка кўра, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида АТ “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” АТБ томонидан камбағал оилаларга кредитлар ажратиш тартиби белгиланди.
1. Кредит кимларга берилади?
Кредитлар “Камбағал оилалар реестри”га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш орқали ўзини ўзи банд қилиш истагидаги жисмоний шахсларга берилади.
2. Кредит қандай маҳсулотларни сотиб олиш учун ажратилади?
Кредит қуйидаги маҳсулотларни сотиб олиш учун ажратилади:
- ноутбук;
- тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситалар.
3. Ариза бериш тартиби қандай?
Қарз олувчи аризани мустақил равишда ёки “маҳалла еттилиги” кўмаги асосида “Oilakredit.uz” платформаси орқали тақдим этиши лозим.
Бунда аризалар оилавий тадбиркорлик дастури доирасида тижорат банкларига тақсимланган маҳаллалар бўйича юборилади.
4. Аризаларни кўриб чиқиш тартиби қандай?
Аризалар белгиланган мезонлар асосида скоринг баҳолаш натижаларига кўра 1 иш кунида кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
Скоринг натижасига кўра қарз олувчининг ижобий баҳоланган аризаси кўриб чиқиш учун бириктирилган раҳбарларга платформа орқали келиб тушади.
Бириктирилган раҳбар 5 иш куни мобайнида жойига чиққан ҳолда, ариза берувчининг фаолият тури бўйича шарт-шароитлари, имконияти ва етарли кўникмаси мавжудлигини ўрганади. Ўрганиш натижаси бўйича фотоҳисобот ва кредит ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосани платформага жойлаштиради.
Бириктирилган раҳбарнинг ижобий хулосаси асосида қарз олувчининг аризаси тижорат банкига тақдим этилади.
5. Кредит қанча миқдорда ажратилади?
Қарз олувчиларга кредитлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги фоиз ставкасида устама ҳақ тўлаш шарти билан қуйидагича ажратилади:
- 15 млн сўмгача бўлган 1 та ноутбук сотиб олиш учун 5 йилгача муддатга 2 йил имтиёзли давр билан;
- тадбиркорликни бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йилгача муддатга бўлиб тўлаш шарти билан.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?
Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.
1 октябрдан нималар ўзгаради?
Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.
Электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олишда имтиёз
Қонунчиликка кўра, ижтимоий жамғармалар ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ёрдами кўрсатилади.
Нотариус томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш
Қонунчиликка кўра, нотариус қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда кредиторга топшириш учун қарздордан депозитга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиши мумкин.