currencies image

12 084,10 UZS

16,34

usd

currencies image

14 197,61 UZS

56,61

eur

currencies image

146,72 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликларКамбағалликни қисқартиришда тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилинади

Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилинади

Ўзбекистон

calendar

03.04.2024

eye

918

Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилинади© Фото: hudud24.uz

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-923-сон, 02.04.2024 й.) билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди.

Унга кўра:

“Ҳамкорлик шартномалари”га асосан “20 минг тадбиркор –500 минг малакали мутахассис” дастурига киритилган тадбиркорларга (Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) айрим солиқларни ҳамда айланмадан олинадиган солиқни ушбу тадбиркорлар яратган янги иш ўринлари сонига қараб қуйидаги муддатларда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади:

  • 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганда – 3 ойгача;
  • 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратилганда – 6 ойгача;
  • 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратилганда –12 ойгача.

Шунингдек, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурига киритилган тадбиркорлик субъектлари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини 2025 йил 1 январгача қуйидаги миқдорда пасайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди:

  • 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганда – белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи;
  • 101 дан 200 тагача янги иш ўрни яратилганда – белгиланган солиқ ставкасининг 75 фоизи;
  • 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилганда – ушбу солиқларни тўлашдан озод этилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Улашиш:

Бошқалар

6-сентябр 2025, 09:04
775

Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?

ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.


4-сентябр 2025, 05:05
719

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


8-сентябр 2025, 07:27
630

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
555

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
3-апрел 2024, 09:52
813

Тошкентнинг Амир Темур шоҳ кўчасидаги 8та давлат идоралари биноси бизнес лойиҳалари учун тадбиркорларга берилади

Президент тадбиркорларга Юнусобод туманида лойиҳалар учун бўш жой топиш қийинлигини айтди. У Амир Темур шоҳ кўчасидаги саккизта давлат идорасининг эски биноларини реконструкция қилиш ва савдо объектлари, офис ва ерости автотураргоҳига эга меҳмонхоналар қуриш учун тадбиркорларга беришни таклиф этди.

cover image
24-январ 2024, 07:30
832

Айрим тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди

2024 йил 1 апрелдан тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.

cover image
13-январ 2024, 06:59
890

Тадбиркорларга электротехника саноатидаги инвестиция лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар берилади

Бунинг учун, 2024-2026 йилларда тижорат банкларига 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга, йиллик 5 фоиз ставкада 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади.

cover image
25-август 2023, 06:25
1 588

ЙҲХХ чорраҳаларда тадбиркорлар томонидан ўрнатилган камералар бўйича баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда тадбиркорлар томонидан ўрнатилган камералар олдида қоидабузарлик қайд этишга олиб келувчи вазиятлар атайин яратилаётгани акс этган видеолавҳалар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.