Ўзбекистон
03.04.2024
1 391
© Фото: hudud24.uzШавкат Мирзиёев 3 апрель куни халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши сессиясида Юнусобод туманидаги давлат муассасаларининг эски биноларини тадбиркорлик лойиҳалари учун беришни таклиф этди.
«Юнусобод пойтахтнинг энг қулай қисмида жойлашгани учун кредит олмасдан, ўз сармоясини киритиб, иш ўрни яратишга интилаётган ташаббускорлар жуда кўп. Лекин уларни энг қийнайдиган масала — туманда бўш жой топиш» - деди Президент.
«Амир Темур шоҳ кўчаси сўнгги етти йилда тадбиркорлар учун энг жозибадор кўчага, ҳудуднинг ўсиш нуқтасига айланди. Лекин кўчанинг 6 километр қисмида эскирган қиёфадаги 3−4 қаватли 8 та давлат идоралари жойлашган. Бу биноларни ер ости автотураргоҳи бор кўп қаватли савдо хизмат ва овқатланиш объектлари, офис ва меҳмонхона шаклида қайта қуриш шарти билан лойиҳалар амалга оширилса, тадбиркорлар ва иш ўринлари сонини кўпайтириш мумкин» - деди Шавкат Мирзиёев.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилинади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-923-сон, 02.04.2024 й.) билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди.
Айрим тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди
2024 йил 1 апрелдан тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.
Тадбиркорларга электротехника саноатидаги инвестиция лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар берилади
Бунинг учун, 2024-2026 йилларда тижорат банкларига 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга, йиллик 5 фоиз ставкада 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади.
ЙҲХХ чорраҳаларда тадбиркорлар томонидан ўрнатилган камералар бўйича баёнот берди
Ижтимоий тармоқларда тадбиркорлар томонидан ўрнатилган камералар олдида қоидабузарлик қайд этишга олиб келувчи вазиятлар атайин яратилаётгани акс этган видеолавҳалар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.