currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚамоқдан озод қилинганларни ишга олганларга субсидия берилади

Қамоқдан озод қилинганларни ишга олганларга субсидия берилади

Ўзбекистон

calendar

06.09.2023

eye

1 673

Қамоқдан озод қилинганларни ишга олганларга субсидия берилади

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга олганларга субсидия берилади. Бу ҳақда “Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарориида белгиланди. Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир шахс учун 3 ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида бир марталик субсидия ажратилади. Бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав (фонди) капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно. 2025 йил 1 январгача тадбиркорларга жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг назоратда бўлган (пробация) даврида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қайтариб бериш тизими жорий этилади. Шунингдек, 2023 йил 1 октябрдан қуйидагилар йўлга кўйилади:

  • “Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш;
  • жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ташкилотлардаги мавжуд бўш (вакант) ҳамда захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш тизими.
Қарор билан Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди. Унга кўра, иш берувчилар жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсни ишга қабул қилгандан сўнг 3 ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан кейин субсидия олиш учун туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига ёзма равишда ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
861

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
12-январ 2024, 06:05
1 589

Субсидия рад этилди. Уй олишда ариза берувчилар қандай ижтимоий мезонга кўра баҳоланади?

Уй  олиш учун субсидияга ариза бергандим. Аризам ижтимоий мезонларга мос келмаганлиги сабабли субсидия рад этилганлиги тўғрисида хабарнома келди. Ушбу хабарномада айнан рад этиш сабаби, яъни қайси ижтимоий мезонларга мос келмаслиги аниқ кўрсатилмаган. Мен нима учун субсидия берилмаслигини тушунмаяпман ва билишни истайман. Нима қилсам бўлади?

cover image
1-декабр 2023, 07:34
624

Андижондаги ҳибсхонада маҳбус аёл чақалоғи билан бирга калтаклангани ростми? Ҳолат Омбудсман томонидан ўрганилди

Ижтимоий тармоқларда маҳбус аёл ва унинг 1 ойлик чақалоғи уриб, тепиб, турли хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилингани ҳақида хабар тарқалди.

cover image
10-ноябр 2023, 09:08
1 132

“Уларнинг ҳаммаси ҳам қўшимча даромад топиш имкониятига эга эмас”. Маданият вазирлиги санъаткорларга уй олишда ёрдам берилиши ҳақдаги хабарларга изоҳ берди

Вазирликка кўра, маданият ва санъат соҳаси вакилларининг аксарияти узоқ йиллардан буён оилавий ётоқхоналарда ва ижара уйларда яшаб келишмоқда.

cover image
31-октябр 2023, 06:51
4 148

Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик учун субсидия қандай олинади? 4 та муҳим маълумот

Қонунчиликда паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик билан шуғулланадиган тадбиркорларга субсидиялар ажратиш белгиланган. Бу субсидиянинг миқдори қанча? Кимларга берилади? Қаерга мурожаат қилиш керак? Кимлар субсидияни ололмайди? “Hudud24.uz” шулар ҳақида батафсил маълумот беради.