currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚарши шаҳри ҳокими ўзини 75 млн сўм билан рағбатлантирди

Қарши шаҳри ҳокими ўзини 75 млн сўм билан рағбатлантирди

Ўзбекистон

calendar

10.09.2023

eye

1 292

Қарши шаҳри ҳокими ўзини 75 млн сўм билан рағбатлантирди

Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев ўзини рағбатлантириш учун 75 миллион сўм маблағ ажратиш ҳақида қарор чиқарди. “Э-қарор” электрон тизимига жойлаштирилган мазкур ҳужжат 2023 йилнинг 25 август куни шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев томонидан имзоланган. “Қарши шаҳар ҳокимлигининг харажатларига маблағ ажратиш тўғрисида”ги қарорда ҳокимликнинг 2023 йилдаги захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан вилоят миқёсида “Энг ташаббускор сектор” дея эътироф этилган 1-сектор раҳбарини рағбатлантириш харажатларига 75 миллион сўм маблағ ажратиш лозимлиги ёзилган. Шаҳар ҳокимлиги бунга изоҳ берди. Унда айтилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 536-сонли қарори ва мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга асосан “Энг намунали сектор” ва “Энг ташаббускор сектор”ни аниқлаш ҳамда ғолиб бўлган секторларни моддий рағбатлантириш тартиби белгиланган. Таъкидланишича, мазкур тартибга кўра вилоят ҳокимлигининг 2023 йил 1 мартдаги йиғилиш баёнига асосан 2022 йил якуни бўйича самарадорлиги юқори баҳоланган сектор раҳбарлари орасида Қарши шаҳар 1-сектор раҳбари вилоятда энг юқори кўрсаткичга эга секторлар учлигига киритилиб, “Энг ташаббускор сектор”, деб эътироф этилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 536-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2023 йил 16 февралдаги алоқа хати ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, вилоят ҳокимлигининг 2023 йил 24 августдаги вилоятда “Энг ташаббускор сектор” деб эътироф этилган Қарши шаҳар 1-сектор раҳбарини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш тўғрисидаги кўрсатма хатига асосан 1-сектор раҳбарини рағбатлантириш харажатлари учун белгиланган тартибда маблағ ажратилгани маълум қилинади, — дейилади ҳокимлик муносабатида.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: