currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларКасбий тажриба орттиришда ҳақ тўланадиган стажировканинг ўрни қандай?

Касбий тажриба орттиришда ҳақ тўланадиган стажировканинг ўрни қандай?

Ўзбекистон

calendar

19.11.2025

eye

88

Касбий тажриба орттиришда ҳақ тўланадиган стажировканинг ўрни қандай?

Меҳнат қонунчилиги талаба ва ёш мутахассислар учун жуда муҳим масалани тартибга солади. Унга кўра, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти бу нафақат билимларни амалга қўллаш жараёни, балки иш берувчи билан бевосита ҳамкорликда касбий тажриба ортириш имкониятидир. Амалиёт ўтаётган шахс вақтинчалик ходим сифатида бўш (вакант) лавозимга қабул қилинади ва унинг меҳнати учун қонун асосида ҳақ тўланади. Бу тартиб ёшлар учун касб танлаш, ўз имкониятларини синаб кўриш ва келажакда тўлақонли ишга жойлашишда катта аҳамиятга эга.

Меҳнат кодекси 372-моддасида айтилганидек, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти — амалиёт ўтаётган шахс томонидан касб малакасига ва иш тажрибасига эга бўлиш мақсадида амалга ошириладиган ҳамда амалиёт ўтаётган шахсни ўқув режасига мувофиқ иш берувчида мавжуд бўлган бўш (вакант) ўринга қабул қилишни назарда тутувчи касб тайёргарлигига оид ўқув жараёнининг амалий қисми тушунилади. Яъни:

— амалиётчи фақат назарий билим билан чекланмайди, балки ҳақиқий ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этади;

— у иш берувчи ташкилотдаги бўш (вакант) иш ўрнига вақтинчалик қабул қилинади;

— бу жараён ўқув режага мувофиқ амалга ошади, яъни ўқув юртида белгиланган дастур асосида ўтилади;

— энг муҳими, у меҳнати учун ҳақ олади — бу оддий амалиётдан асосий фарқидир.

Хулоса қилиб айтганда, бу тизим орқали талаба бир вақтнинг ўзида ҳам ўқийди, ҳам ишлайди, натижада эса нафақат билим, балки амалий тажриба ва моддий рағбат ҳам қўлга киритади.

Ҳақ тўланадиган стажировка — бу касб ёки лавозимда ишлаш учун зарур бўлган билим ва малака­ларни амалиёт орқали шакллантириш ва мустаҳкамлаш жараёнидир. У бевосита иш жойида ўтказилади ва стажёр илгари ўқув жараёнида олган назарий билимларини реал иш шароитида қўллаб кўради. Бунинг натижасида у танлаган касби ёки мутахассислигига оид кўникмаларни эгаллайди, тажриба ортиради ва малакасини оширади. Энг муҳим жиҳати шундаки, стажировка давомида бажарилган иш учун ҳақ тўланади. Демак, стажировка нафақат назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштириш, балки янги касб ёки лавозимга тўлақонли тайёргарлик кўриш ва меҳнатни қадрлаш тизимидир.

Ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти ёки стажировка ўтаётган шахс билан албатта муддатли меҳнат шартномаси тузилади. Бу шартнома амалиёт ёки стажировка­нинг давомийлигига қараб белгиланади. Шартномада одатдаги меҳнат шартномасида бўлиши шарт бўлган бандлар (иш жойи, вазифалар, иш вақти, иш ҳақи ва ҳоказо) билан бирга, албатта раҳбар тайинланиши ҳам кўрсатилиши керак. Яъни, амалиётчи ёки стажёрнинг иш фаолиятини кузатиб борадиган, унга кўрсатмалар берадиган ва йўл-йўриқ кўрсатадиган масъул шахс бўлиши шарт.

Хулоса қилиб айтганда, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти ва стажировка ёшларнинг назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш, касбий тажриба ортириш ва меҳнат бозорига тайёр ҳолда кириб келишини таъминлайдиган муҳим механизмдир. Уларни меҳнат шартномаси асосида ўтказиш, раҳбар тайинлаш ва меҳнатига ҳақ тўлаш эса амалиётчи ёки стажёрнинг ҳуқуқларини кафолатлайди, меҳнат муносабатларида адолат ва тартибни таъминлайди. Шу боис бу тизим нафақат ёш мутахассисларнинг манфаатига, балки иш берувчилар учун ҳам малакали кадрлар етиштиришда фойдали ҳисобланади.

Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.