currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚасддан ОИТС юқтириб юрган фуқаролар қўлга олинди

Қасддан ОИТС юқтириб юрган фуқаролар қўлга олинди

Ўзбекистон

calendar

28.07.2023

eye

1 084

Қасддан ОИТС юқтириб юрган фуқаролар қўлга олинди

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати қасддан ОИТС юқтириб юрган фуқаролар қўлга олингани ҳақида хабар бермоқда. Маълум қилинишича, Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ Ахлоқ ва соғлиққа қарши жиноятлар билан курашиш бўлинмаси тезкор ходимлари томонидан йилнинг ўтган 6 ойи давомида ОИВ инфекцияси билан касалланган шахслар инфекцияни қасддан ўзга шахсга юқтириш билан боғлиқ 20 та жиноий ҳолат аниқланган. Юқори Чирчиқ туманида яшовчи 35 ёшли икки аёл ОИВ касаллиги билан рўйхатда туриб, қонуний огоҳлантирилган бўлишига қарамай жорий йил июнь ойида 35 ва 53 ёшли шахс билан жинсий алоқада бўлганлиги ва бу орқали ушбу шахслар ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остида қолдирганлиги аниқланган. Шахслар процессуал ушланган. Шу каби Ангрен шаҳрида яшовчи 24-43 ёш орасидаги уч нафар аёл ва бир нафар эркак ҳам ОИВ касаллиги билан рўйхатда туриб, қонуний огоҳлантирилган бўлишига қарамай ўзга шахс билан жинсий алоқада бўлганлиги аниқланган ва тегишли тартибда ушланган. Қайд этилишича, аниқланган барча ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан ЖКнинг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
23-август 2023, 07:20
1 121

Ўқишга киритиб қўйиш учун пора олган декан, банк мутахассиси ва университет мансабдори ушланди

Уларга жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

cover image
10-август 2023, 05:00
993

Субсидияга уй олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Улар 10 нафар фуқародан Қорасув массивида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлар учун субсидия ажратиб беришни ваъда қилиб, 47 200 АҚШ доллари олган.

cover image
6-август 2023, 11:44
1 233

Андижон, Қашқадарё ва Тошкентда абитуриентларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар пора билан қўлга тушди

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28,211- (пора бериш) моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

cover image
25-июл 2023, 12:40
1 427

Қирғизистондан Ўзбекистондаги ОТМга ўқишни кўчириб бериш учун 3000 АҚШ доллари олган фирибгар ушланди

Жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.