Ўзбекистон
27.11.2023
870
© Фото: hudud24.uzҚашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 14 ёшли қизни етти ой давомида мажбуран сақлаб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлашда айбланган аёл қамоққа олинди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Қайд этилишича, вилоятнинг Китоб тумани прокуратураси томонидан фуқаро Н. А. га (аёл) нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2023 йилнинг 25 ноябрь куни фуқаро Н.А. (аёл) гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан ЖИБ Китоб тумани судининг 2023 йил 26 ноябрдаги ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мазкур иш юзасидан Болалар омбудсмани вояга етмаган Ч.Т.нинг қонуний манфаатлари таъминланиши устидан парламент назорати давом эттирилиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро Китоб туманида яшовчи 14 яшар қизни 7 ой давомида ўзининг уйида мажбуран сақлаб, зўрлик ва таҳдид орқали уни турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келгани аниқланганди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган ИИБ ходими қамалди
Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш учун шарт–шароит яратиб берган 3 кишига нисбатан жиноят иши қўзғатиш учун Бўстонлиқ тумани прокурорига Бўстонлиқ тумани прокурорига хабар юборилган.
Қашқадарёда жинсий қулликда сақланган 14 яшар қизнинг ҳозирги аҳволи маълум қилинди
Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова Қашқадарё вилоятида 7 ой давомида жинсий қулликда сақланган қиз билан учрашди.
Нега уларга 3 йилу, бунга 10 йил: жинсий жиноятларга жавобгарлик қандай мантиққа кўра белгиланади?
Нега 16 ёшга тўлмаган қизлар билан жинсий алоқа қилган мансабдорлар 3 йилга қамалди-ю, “кўчада 17 ёшли қизнинг юзидан ўпиб қочган” одам 10 йилга? Hudud24.uz сўнгги ойлардаги энг шов-шувли кейслар мисолида жинсий ва ахлоққа оид жиноятлар таснифи ҳамда малакаланишини таҳлил қилади.