currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган ИИБ ходими қамалди

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган ИИБ ходими қамалди

Ўзбекистон

calendar

25.12.2023

eye

897

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган ИИБ ходими қамалди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 13 ёшли қизни зўрлаган собиқ ички ишлар ходими 15 йилга қамалди.

Бугун, 25 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судида М. Ж.га (1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Миробод тумани ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҲПБ профилактика инспектори бўлиб ишлаган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг судьяси Ж. Хожаев раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ М. Ж. вояга етмаган З. Д.га (2010 йилда туғилган) нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Бундан ташқари, суд томонидан Жиноят-процессуал кодексининг 417-моддаси (жиноий жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда суднинг ҳаракатлари) тартибида М. Ж.га ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш учун шарт–шароит яратиб берган Ш. А., М. З. ва Ф. М.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатиш масаласини хал қилиш учун Бўстонлиқ тумани прокурорига хабар юборилган.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: