currencies image

12 084,10 UZS

16,34

usd

currencies image

14 197,61 UZS

56,61

eur

currencies image

146,72 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликларҚашқадарёда талаба қизга ўзи унаштирилган йигит томонидан турмушга чиқишга ундаб, руҳий босим ўтказилаётгани аниқланди. Бу каби ҳаракатлар қандай жавобгарликка асос бўлади?

Қашқадарёда талаба қизга ўзи унаштирилган йигит томонидан турмушга чиқишга ундаб, руҳий босим ўтказилаётгани аниқланди. Бу каби ҳаракатлар қандай жавобгарликка асос бўлади?

Ўзбекистон

calendar

16.01.2024

eye

973

Қашқадарёда талаба қизга ўзи унаштирилган йигит томонидан турмушга чиқишга ундаб, руҳий босим ўтказилаётгани аниқланди. Бу каби ҳаракатлар қандай жавобгарликка асос бўлади?© Фото: Bolalar ombudsmani

15 январь куни Болалар омбудсманига Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи, 2006 йилда туғилган қиз M.M. дан мурожаат келиб тушган.

M.M. нинг айтишича, ҳозирда у университетнинг 1-курсида ўқимоқда ва ўқишини давом эттириш ниятида. Бир неча йилдан буён таниши бўлган O.B. (йигит) унга турмушга чиқишига ундаб, турли шаклда босим ўтказиб келмоқда. O.B. нинг ва M.M. нинг ота-оналари ўзаро келишиб, қизнинг розилигисиз унаштирув маросимини ўтказган бўлиб, ҳозирда O.B. томонидан унга турмушга чиқишга ундаб, руҳий босим ўтказилмоқда.

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида кузатувга олиниб, тезкор равишда прокуратура ва ички ишлар органлари томонидан ўрганилган.

Ҳозирда O.B. ва қизнинг ота-онаси аёлни турмушга чиқишга мажбурлаш ҳаракати жиноий жавобгарликка асос бўлиши ҳақида огоҳлантирилиб, бунинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилган.

Шунингдек, M.M. га ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери тақдим этилиб, унинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилган.

Бу каби ҳолатлар қонунчиликда қандай жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 473-моддаси (Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш) га кўра, Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 136-моддаси (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) га кўра, аёлни эрга тегишга ёки никоҳда яшашни давом эттиришга мажбур қилиш ёхуд аёлнинг эркига хилоф равишда у билан никоҳда бўлиш учун ўғирлаш, шунингдек, аёлнинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Улашиш:

Бошқалар

6-сентябр 2025, 09:04
775

Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?

ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.


4-сентябр 2025, 05:05
719

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


8-сентябр 2025, 07:27
630

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
555

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар: