currencies image

12 589,35 UZS

83,46

usd

currencies image

14 656,52 UZS

97,17

eur

currencies image

157,64 UZS

1,25

ru



АсосийЯнгиликларҚашқадарёда аёлнинг беҳаё расмларини тарқатиш билан қўрқитган “куёв бола” аёл киши бўлиб чиқди

Қашқадарёда аёлнинг беҳаё расмларини тарқатиш билан қўрқитган “куёв бола” аёл киши бўлиб чиқди

Ўзбекистон

calendar

17.07.2023

eye

1 056

Қашқадарёда аёлнинг беҳаё расмларини тарқатиш билан қўрқитган “куёв бола” аёл киши бўлиб чиқди

Қашқадарё вилояти, Қарши туманида яшовчи 21 ёшли (аёл) А.Қ. Киберхавфсизлик марказига мурожаат қилиб, Telegram’да “Фаррух-96” номли профиль эгаси, А.Қ.нинг турли фотосуратлари ва беҳаё тасвирлари бўлган видеоларини интернет ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, тарқатмаслик эвазига пул талаб қилаётганини маълум қилган. Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида яшовчи 22 ёшли (аёл) Г.Б. содир этганлиги аниқланган. Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Г.Б., А.Қ. билан Telegram’да “Фаррух-96” профили орқали ўзини Фаррух деб таништириб, A.Қ.ни яхши кўриб қолгани, келгусида унга уйланиш мақсади борлигини айтган. Шу йўл билан уни ишончига кириш орқали унинг турли фотосуратлари ва беҳаё видеотасвирларини қўлга киритган ҳолда, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган ва тарқатмаслик эвазига Г.Б. ўзининг турли банк карталарига жами 14 млн 300 минг сўм миқдоридаги пулларни товламачилик йўли билан олган ва ўзининг эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборгани маълум бўлган. Келтирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Г.Б.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: