currencies image

12 084,10 UZS

16,34

usd

currencies image

14 197,61 UZS

56,61

eur

currencies image

146,72 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликларЎрганган кўнгил... Фарғонада аввал товламачилик туфайли жазоланган йигит, кейинчалик фирибгарлик учун 2 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилинди

Ўрганган кўнгил... Фарғонада аввал товламачилик туфайли жазоланган йигит, кейинчалик фирибгарлик учун 2 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилинди

Ўзбекистон

calendar

27.10.2023

eye

987

Ўрганган кўнгил... Фарғонада аввал товламачилик туфайли жазоланган йигит, кейинчалик фирибгарлик учун 2 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилинди

Қувасой шаҳрида яшаган Исматбек Болиев (исм-шарифлари ўзгартирилган) 2022 йилнинг август ойида Риштон туман халқ таълими бўлими мудири Шавкат Мадаминовга нисбатан товламачилик қилади. Яъни аввал мудирга қўнғироқ қилиб, ўзини Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилоят бошқармаси ходими “Рамзбек” дея таништиради. Сўнгра унга ўқитувчиларни пора эвазига ишга олаётгани, бу хусусда қўлида етарли далиллар борлигини айтиб, қаматиб юбориш билан қўрқитади. Мазкур далилларни ошкор этмаслик эвазига эса Ш.Мадаминовдан 15 миллион сўм талаб қилади. Бироқ унинг гап-сўзлари Ш.Мадаминовда шубҳа уйғотади. Чунки у ишга кириш учун ҳеч кимдан пул олмаган. Бинобарин, бўлим мудири ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорага мурожаат қилади. Оқибатда И.Болиев туманнинг Бўжай маҳалласидаги “Кўнгил” номли чойхонада Ш.Мадаминовдан 15 млн сўмни олаётган пайтда ушланади. Жиноят ишлари бўйича Риштон туман суди эса уни Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топиб, кодекснинг 57-моддаси тартибида иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига маҳкум этади. Бироқ тавбасига таянмаган Исматбек Болиев орадан 8 ой ўтиб – 2023-йил апрель ойида фирибгарликка қўл уради. Аниқланишича, Исматбек ўша кунлари бир таниши орқали фуқаро Д.Қамбарова билан учрашиб қолади. Суҳбат асносида Д.Қамбарова дугонаси М.Раҳмонова билан бирга ўқишга кирмоқчи эканлигини айтади. Йигит эса 2400 АҚШ доллари эвазига иккала дугонани Қўқон темир йўл техникуми директори билан гаплашиб, ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилади. Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Қува туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида И.Болиев 2023-йил 8-апрель куни Фарғона шаҳрининг Хўжанд кўчасидаги кўп қаватли уйлар олдида Д.Қамбаровадан 1200 АҚШ долларини олаётган маҳали қўлга тушади. Шундан сўнг Исматбекка нисбатан жиноят иши қўзғатилади. Жиноят ишлари бўйича Қува туман суди эса уни Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан айбли деб топиб, 2 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган. Судланувчига жазо тайинлашда Жиноят кодексининг 60 ва 61-моддалари тартибида муқаддам жиноят ишлари бўйича Риштон туман судининг ҳукми билан тайинланган ва ўталмай қолган 2 йил 9 ой 21 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ҳам инобатга олинган. Зафаржон ОМОНОВ, жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг раиси

Улашиш:

Бошқалар

6-сентябр 2025, 09:04
770

Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?

ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.


4-сентябр 2025, 05:05
718

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


8-сентябр 2025, 07:27
629

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
555

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар: