currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҲайдовчига нималар тақиқланади? 7 та муҳим маълумот

Ҳайдовчига нималар тақиқланади? 7 та муҳим маълумот

Ҳуқуқ

calendar

16.11.2023

eye

1 303

Ҳайдовчига нималар тақиқланади? 7 та муҳим маълумот

Автомобил бошқараётган шахс, албатта, йўл ҳаракати қоидаларини тўлиқ билиши зарур. Лекин амалда ҳамма ҳайдовчиларга ҳам бу таърифни бериб бўлмайди. Машинага рация ва сирена ўрнатиш мумкинми? Магнитафонни қандай баландликда эшитиш керак? Hudud24.uz қуйида ҳайдовчиларга муҳим қоидаларни эслатади.

1. Маст бўлиб, чарчаб ёки бетоб ҳолда машина ҳайдаш мумкин эмас.

 Транспорт воситасини спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш тақиқланади.

Баъзилар “100 грамм” ичсам ҳеч нарса қилмайди” деб ўйлайди. Аммо спиртли ичимлик ёки бошқа моддаларнинг оз миқдорда истеъмол қилиниши ҳам инсоннинг соғ ҳолатда туришини чеклаб қўйиши мумкин ва шу боисдан, ушбу ҳаракат қонунбузилиш ҳисобланади.

2. Автомобилни ишончномасиз, суғуртасиз бошқариш тақиқланади.

Тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган, йўл варақасида ёки транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида исм-фамилияси кўрсатилмаган (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича шартнома ушбу транспорт воситасидан чекланмаган шахсларнинг фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда тузилган ҳоллардан ташқари) шахсларга транспорт воситасини бошқариш учун топшириш тақиқланади.

Инсон автотранспорт бошқаришни билиши бу унинг автотранспортни бошқаришга ҳуқуқи борлигини англатмайди. Чунки автотранспортни бошқаришни махсус малакага эга ўқитувчилар томонидан махсус мактабларда ўрганиш лозим ва шундан сўнг автомобилни бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун имтиҳон топшириши керак бўлади. Аммо автотранспорт воситалари ҳам турларга бўлингани боис, уларни бошқариш ҳуқуқи бўйича ҳам “категория”лар мавжуд. Сиз фақатгина сизга бошқариш ҳуқуқи берилган автотранспорт воситаларинигина бошқара оласиз.

Қўшимча қилиш керакки, автотранспорт воситасини суғурталаш ва агар у сизнинг автотранспортингиз бўлмаса, албатта, ишончнома билан бошқаришингиз зарур бўлади.

3. “Тормоз”и ишламайдиган машинани ҳайдаманг!

Тормоз тизими, руль бошқаруви ишламаётган, улагич мосламаси (автопоезд таркибида) носоз бўлган, сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриниш чекланган вазиятларда ёнмайдиган фара чироқлари ва орқа габарит фара чироқлари, ёмғир ёки қор ёғаётган вақтда ойна тозалагич ишламайдиган транспорт воситасини бошқариш тақиқланади.

Юқорида санаб ўтилган автотранспорт воситалари бошқариш учун яроқсиз ҳисобланади, чунки санаб ўтилган камчиликлари мавжуд автомобилни нормал бошқариш имконияти чекланади ва бу ҳайдовчининг ҳамда бошқаларнинг ҳаётига хавф солиши мумкин.

4. Транспортга сирена ва рация ўрнатса бўладими?

Тегишли рухсатсиз транспорт воситаларига махсус техник жиҳоз (рация, сирена ва шу кабилар)лар ўрнатиш тақиқланади. Сирена бошқаларнинг эътиборини чалғитиши ва уларга халақит қилиши мумкин. Рация бўлса махсус давлат органларининг фаолиятига халақит бериши мумкинлигини ҳам ўйлаш лозим. Шу каби бошқа сабабларга кўра, транспорт воситасига сирена ва рацияларни ўрнатиш тақиқланади ва бу қонунбузилиш ҳисобланади.

Сирена ва рациялар фақатгина махсус ваколатли органларнинг автотранспорт воситаларигагина ўрнатилиши мумкин.

5. Пиёдалар ҳаракатига халақит берманг!

Транспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси, шу жумладан пиёдалар жамланмалари ҳаракатига халақит бериш ва улар орасига кириш тақиқланади.

Масалан, сиз пиёдалар юриши учун мўлжалланган йўлакларда пиёдаларга халақит берган ҳолатда ҳаракатланишингиз мумкин эмас. Ёки махсус транспорт воситаларининг ташкилий ҳаракатланаётганига халақит қилишингиз қонунга зид ҳисобланади. Бундан ташқари, фуқаролар жамланиб турган жойларнинг (концерт ва томошалар каби) орасига транспорт билан кириш мумкин эмас ва бу ҳолатларнинг барчаси қонунбузилишдир.

6. Машина ҳайдаётганда видео кўриш, телефонда гаплашиш мумкинми?

Транспорт воситасини бошқариш пайтида телефондан (телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш бундан мустасно), транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўрнатилган теле, видеомонитордан теле, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланиш тақиқланади.

Кўплаб йўловчилар ҳайдовчиларнинг автомбил бошқариш чоғида телефон ёки бошқа қурилмалардан фойдаланганликларини кўрган бўлса керак ва бунга эътибор бермаган бўлиши мумкин. Ушбу ҳаракат тўлиқ қонунбузилиши ҳисобланади, шундай ҳолатда сиз ҳайдовчини бу ҳақида огоҳлантиришингиз керак. Аммо ҳайдовчи қўлларини ишлатмасдан телефонда қулоқчин ёки бошқа қурилмалар орқали сўзлашаётган бўлса, унда бу қонунбузилиш ҳисобланмайди.

7. Магнитафонни баланд овозда эшитманг!

Аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларни ҳамда двигатель шовқинини белгиланган меъёрдан баланд овозда қилиб фойдаланиш тақиқланади.

Йўлларда кўплаб машиналарда магнитофон овозини эшитишингиз мумкин. Албатта, бу тақиқланмаган, аммо ушбу магнитофоннинг овозлари белгиланган меъёрдан ошган тақдирда ушбу траспорт бошқарувчиси жаримага тортилиши ҳеч гап эмас. Шу билан бирга, транспортнинг “газ”, яъни юриш педалини меъёридан ортиқ босиш двигатель овозининг ортишига олиб келади ва бундай ҳаракатларни амалга ошириш эса қонунбузилиш ҳисобланади. Агар бундай ҳаракат учун жавобгарликка тортилсангиз ҳайрон қолманг.

 

Саламат Туремуратов,

Hudud24.uz колумнисти 

 

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
862

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
7-июл 2024, 08:39
1 327

Энди йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид жарималарга қарши онлайн шикоят қилиш мумкин

Юборилган шикоят аризалари ЙҲХХ томонидан 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.

cover image
17-июн 2024, 04:52
837

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Латвияга ишга жалб қилинади

600 нафар ҳайдовчиларни уюшган тарзда ишга жалб этиш бўйича келишувга эришилди.

cover image
28-феврал 2024, 13:21
2 528

Қонунларда пиёдалар қанчалик ҳимояланган? Муҳим 10 қоида

Пиёда – йўл ҳаракатининг муҳим қатнашчиси. Йўлларда тартибли ҳаракатни шакллантириш мақсадида қонунчиликда пиёдалар учун бир қатор ҳуқуқлар берилган. Hudud24.uz қуйидаги мақолада пиёдалар учун назарда тутилган ҳуқуқлар тўғрисида батафсил маълумот беради.

cover image
3-октябр 2023, 16:47
992

Энди камералар ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчиларни қайд этади

Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.