currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚонунларда пиёдалар қанчалик ҳимояланган? Муҳим 10 қоида

Қонунларда пиёдалар қанчалик ҳимояланган? Муҳим 10 қоида

Ҳуқуқ

calendar

28.02.2024

eye

2 528

Қонунларда пиёдалар қанчалик ҳимояланган? Муҳим 10 қоида

Пиёда – йўл ҳаракатининг муҳим қатнашчиси. Йўлларда тартибли ҳаракатни шакллантириш мақсадида қонунчиликда пиёдалар учун бир қатор ҳуқуқлар берилган. Hudud24.uz қуйидаги мақолада пиёдалар учун назарда тутилган ҳуқуқлар тўғрисида батафсил маълумот беради.

1. Ҳайдовчи ҳар қандай ҳаракатда пиёдаларга нисбатан эҳтиёткор бўлиши керак

Ҳайдовчи ҳаракатланишда пиёдалар, болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўришга мажбур.

Ҳайдовчи ёндош ҳудуддан (ҳовлилар, маҳаллалар, турар жой даҳалари, транспорт воситаси тўхтаб туриш жойлари, ёнилғи қуйиш шохобчалари, корхона ва шунга ўхшашлар) йўлга чиқаётганда пиёдаларга йўл бериши керак.

2. Светофор йўқ жойларда ҳайдовчи пиёдага йўл бериши шарт

Тартибга солинмаган (светофор ўрнатилмаган) пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётган ҳайдовчи йўлни кесиб ўтаётган пиёда(лар)ни ўтказиб юбориш учун тезлигини камайтириши ёки тўхташи шарт.

Светофор ўрнатилмаган пиёдалар ўтиш жойи олдида ҳайдовчи транспортни секинлаштирса ёки тўхтаса, бошқа “полоса”даги ҳайдовчилар секинлашган ёки тўхтаган ҳайдовчи олдида пиёда(лар) йўқлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнггина юриши мумкин.

3. Ҳайдовчига яшил чироқ ёнса ҳам, пиёда йўлдан ўтгунича кутиши керак

Светофори бор жойлардан пиёдалар ўтаётганида пиёда учун қизил чироқ ёниб қолса ҳам ҳайдовчилар пиёданинг йўлни тўлиқ кесиб ўтгунича кутиши керак.

Ҳайдовчилар светофорда тўхтаганида тўхташ чизиғи олдида тўхташи керак. Бундай чизиқ бўлмаган ҳолатда эса пиёдаларга халақит бермасдан тўхташи шарт.

4. Пиёдалар ўтиш жойида тўхтаб туриш мумкин эмас

Ҳар қандай тирбандлик ҳолатида ҳам пиёдалар ўтиш жойида транспортнинг тўхтаб туриши мумкин эмас.

Ҳар қандай ҳолатда (пиёдалар ўтиш жойларидан ташқарида ҳам) ҳайдовчи оқ ҳасса билан ишора бераётган кўзи ожиз пиёда(лар)ни ўтказиб юбориши керак.

5. Ҳайдовчилар автобусга чиқаётган ёки тушаётган пиёдаларга йўл бериши керак

Ҳайдовчи ўз йўловчиларини қатнов қисмида ёки ундаги майдонда тушираётган ёки чиқараётганида, бекатда тўхтаган йўналишли транспортга бораётган ёки ундан тушаётган бошқа пиёда(лар)га йўл бериши керак.

6. Диққат болалар! Болалар гуруҳи бор жойда тезлик камайтирилиши шарт

“Болалар гуруҳини ташиш” белгили, авария чироғи ёқилган транспорт тўхтаганда, унга яқинлашаётган ҳайдовчи тезликни камайтириши, зарур бўлса, тўхташи ва болаларни ўтказиб юбориши шарт.

7. Пиёдаларга халақит берадиган жойда тўхташ мумкин эмас

Ҳайдовчилар пиёдаларнинг ўтиш жойларида қайрилиб олиши ёки қувиб ўтиши мумкин эмас.

Бундан ташқари, транспортнинг светофор ишораларини, йўл белгиларини бошқалардан тўсиб қўядиган ҳамда пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда тўхташи тақиқланади.

8. Пиёда йўлакларида транспорт ҳаракатланиши мумкин эмас

Пиёдалар йўлкаларида транспортларнинг ҳаракатланиши мумкин эмас. Айрим истиснолар бор, масалан, пиёдалар йўлкалари олдида жойлашган савдо шохобчалари, корхоналар ва бошқа иншоотларга юк олиб кириш учун бошқа имконияти бўлмаган транспортларга яқин йўлдан киришга рухсат этилади. Бунда ҳаракатланиш хавфсизлиги таъминланган бўлиши шарт.

Чапга ёки ўнгга бурилаётган ҳайдовчи йўлдан ўтаётган пиёда(лар)га, йўл бериши керак.

9. Маҳаллалардаги кўчаларда пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида юриши мумкин

Турар жой даҳаларида ҳайдовчилар пиёдалар хавфсизлигини, шунингдек, ушбу ҳудуддаги иншоот, қурилма ва ўсимликларнинг шикастланмаслигини таъминлаши зарур.

Турар жой даҳаларида пиёдалар қатнов қисмида ҳаракатланиши мумкин.

10. Велосипедчи ҳам пиёдага йўл бериши керак

Велосипед йўлкаси ва пиёдалар йўлкаси (тротуар) ўзаро кесишган ҳолатларда велосипедчи пиёдага йўл бериши керак.

Эслатма, мазкур мақолада қоидаларнинг фақат пиёдаларга оид қисмлари берилган, масалан, ҳайдовчи тўхтаб туриши ёки ҳаракатланиши тақиқланган бошқа асослар ҳам мавжуд.

“Hudud24.uz” колумнисти

Дилмурод Ражабоев

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
861

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: