#NoComment
28.05.2025
163
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 мартдаги 116-сон қарори «Ҳаётий давр шартномаси» асосида ишлаш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан, «Ҳаётий давр шартномаси» — объект (маҳсулот)ни барпо этиш (ишлаб чиқиш)дан бошлаб фойдаланишга топшириш ва келгусида эксплуатация қилиш (қўллаб-қувватлаш)гача бўлган барча жараёнлардаги ишларни битта тадбиркорлик субъекти билан ҳамкорликда амалга ошириш учун харид қилиш тартиб-таомиллари асосида тузилган ҳамда буюртмачи ва ижрочи ўртасидаги ҳуқуқлар ва мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув.
Қуйидаги йўналишларда объект (маҳсулот)ни барпо этиш (ишлаб чиқиш)дан бошлаб фойдаланишга топшириш ва келгусида эксплуатация қилиш (қўллаб-қувватлаш)гача бўлган барча жараёнлардаги ишлар «ҲДШ»га асосан бажарилиши мумкин:
— автомобиль йўллари, шу жумладан, йўлбўйи инфратузилмаси объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларни сақлаш;
— коммунал хўжалиги соҳасидаги объектларни (шу жумладан, газ, электр, иссиқлик ва сув таъминоти, сувни чиқариб ташлаш, оқова сувларни тозалаш, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, утилизация қилиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш ва кўмиш объектлари) лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларни сақлаш;
— ижтимоий соҳа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, жиҳозлаш ва уларни сақлаш;
— дастурий таъминотларни (ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, маълумотларни қайта ишлаш марказлари, дастурий-аппарат комплекслари) лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, ишга тушириш ва келгусида қўллаб-қувватлаш.
Ташаббускор ҳар йилнинг 1 сентябрига қадар «ҲДШ» асосида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини тасдиқлаш чораларини кўради. Харид қилиш тартиб-таомиллари якунларига кўра таклифи энг мақбул деб топилган харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси бўлган ижрочи Компания билан ўн кун муддатда «ҲДШ» тузилади.
Улашиш:
Бошқалар
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Малака ошириш даврида ходимга ҳайфсан бериш мумкинми?
Қонуннинг 48-моддаси Давлат фуқаролик хизматчисига интизомий жазо қўллаш мумкин бўлмаган бир қатор ҳолатларни белгилайди.