currencies image

12 422,90 UZS

37,80

usd

currencies image

14 457,77 UZS

87,61

eur

currencies image

154,30 UZS

0,76

ru



АсосийЯнгиликларҲайвонларнинг электрон реестри яратилмоқда

Ҳайвонларнинг электрон реестри яратилмоқда

Life Style

calendar

18.08.2025

eye

243

Ҳайвонларнинг электрон реестри яратилмоқда

Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисидаги ЎРҚ-1079-сон Қонуни қабул қилинди.

 Ҳужжат электрон тизимда ҳайвонларни ҳисобга олиш, рўйхатга олиш ва мониторинг қилиш жараёнларини, шунингдек, уларнинг зоти ва соғлиқ ҳолати тўғрисида маълумотлар йиғишни тартибга солишга қаратилган.

 Унда давлат органлари, идентификация мутахассислари ва ҳайвон эгаларининг ваколатлари белгиланган. Ушбу соҳадаги ваколатли давлат органи сифатида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси белгиланган.

 Қонунда ҳайвонларни рўйхатга олиш ва идентификация қилиш муддатлари белгиланган, бу бепул амалга оширилади. Хусусан, ҳайвонларнинг туғилган пайтидан бошлаб турлари бўйича:

йирик шохли чорва, қўйлар, эчкилар, туялар – 14 кундан кейин;

отлар – 4 ойдан кейин;

итлар ва мушуклар – 3 ойдан кейин.

 Барча ҳолатларда идентификация ва рўйхатга олиш белгиланган муддатдан кейин 1 ойдан кечиктирмай якунланиши керак. Ҳайвоннинг ўлими ҳам рўйхатга олиниши лозим.

 Ўзбекистонга сақлаш ёки кўпайтириш учун олиб кирилган ҳайвонлар олиб кирилган пайтдан бошлаб 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши керак.

 Ҳайвонлар, уларнинг зотлари ва соғлиғини ҳисобга олишнинг ягона электрон реестри ҳайвонларни сақлаш ва кўчиришни (миграцияни) тартибга солади, шунингдек доимий мониторинг тизимини яратади. Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, мониторинг қилиш ва чиқариб ташлаш бўйича тадбирларни ташкил этиш, электрон ахборот тизимини мувофиқлаштириш ва реал вақт режимида электрон маълумотлар алмашинувини таъминлаш Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва мониторинг қилиш марказининг зиммасига юкланади.

Электрон ахборот тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:

ҳайвоннинг эгаси жисмоний шахс бўлган ҳолларда — жисмоний шахснинг фамилиясини, исмини, отасининг исмини, туғилган санасини, шахсий идентификация рақамини, жисмоний шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойини ва телефон рақамини;

ҳайвоннинг эгаси юридик шахс бўлган ҳолларда — юридик шахснинг тўлиқ номини, давлат рўйхатидан ўтган санасини, манзилини, солиқ тўловчининг идентификация рақамини ҳамда ушбу юридик шахс раҳбарининг фамилиясини, исмини, отасининг исмини ва телефон рақамини;

ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотларни;

ҳайвонлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган санани;

идентификация қилиш воситалари тўғрисидаги маълумотларни;

ҳайвонларнинг идентификация рақамларини;

ҳайвонлар сўйилган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилган санани;

ҳайвонларда учрайдиган касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш тўғрисидаги ахборотни.

Бундан ташқари, хавфли инфекцион касалликларга қарши тўлиқ профилактик вакцинация таъминланади, бу санитария хавфсизлигига ёрдам беради, ветеринария назоратини яхшилайди.

Улашиш:

Бошқалар

5-август 2025, 05:52
1 427

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.


8-август 2025, 06:28
1 296

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


8-август 2025, 05:43
780

Ким ўғри? ёхуд туғилган кунга “совға”

Телеграмимга ҳужум қилиниб, бузилса, омонатимни ишонган банкнинг ҳимоя тизими шу қадар кучсиз бўлса, ички ишлар идорасидагиларнинг иши кўп бўлса, кимдан нажот кутайлик?


9-август 2025, 06:18
622

Чўлни бузиб, боғ ярат, боғни бузиб, чўл эмас!

Бугун ўша боғнинг ўзига ҳаво етишмаяпти, нафаси қисаяпти, дармони қуриб бораяпти.