Ўзбекистон
22.04.2026
18

Қонун (ЎРҚ–1141-сон, 21.04.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
“Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар билан боғлиқ низоларни ҳакамлик судлари ҳал этмаслиги белгиланди:
ер билан боғлиқ;
бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини белгилаш;
бюджет тизими бюджетларидан ҳамда давлат органларидан, ташкилотларидан ва муассасаларидан, давлат иштирокидаги корхоналардан, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан пул маблағларини ундириш.
Шунингдек, Ҳакамлик судьялари Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган махсус дастур асосида ўқув курсидан ўтиши ҳамда ўз билимларини ва касбий малакасини доимий равишда ошириб бориши кераклиги кўзда тутилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, ҳакамлик судларини қонунга хилоф равишда ташкил этиш, –
мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳакамлик битими тарафлари бўлиши, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, –
мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Улашиш:
Бошқалар
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.