Ўзбекистон
19.07.2023
1 283

Telegram яратувчиси Павел Дуров мессенжер ҳар куни 2,5 миллиондан ортиқ янги фойдаланувчиларни жалб қилиши ҳақидаги статистикани эълон қилди. “Ҳар куни Telegramда 2,5 миллиондан ортиқ янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтади, жорий йил бошида эса ойлик фаол фойдаланувчиларнинг сони 800 миллиондан ошди”, — деб ёзди Дуров Телеграмдаги каналида. Ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва тез ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун компания 270 миллион долларга яқин облигациялар чиқарди. Эмиссияда катта обрўга эга бўлган таниқли фондлар иштирок этди. Дуров янги облигацияларнинг чорак қисмини сотиб олди ва компания ўсишига ўн миллионлаб сармоя киритди. Бу унинг сўнгги 10 йил давомида Telegram учун сарфлаган юзлаб миллионларига қўшимча бўлди. “Баъзилар бунинг ўрнига уй ёки самолёт сотиб олиш мумкин эди, деб ўйлашади. Лекин мен ҳеч нарсага эгалик қилмасдан (оз миқдорда Bitcoin вa Toncoinдан ташқари) ўз ишимга эътибор қаратишни афзал кўраман”, — дейди Павел Дуров. Ўтган йили компания монетизация жараёнини муваффақиятли бошлади. Дуровнинг таъкидлашича, Telegram ҳали рентабеллик даражасига чиқмаган бўлсада (бу монетизациянинг иккинчи йилида кутилмоқда), у Twitter ва Snapchat каби рақобатчиларига қараганда мутлақ кўрсаткичларда рентабелликка яқинроқ. Ўтган ёзда Telegram пуллик обуна — Telegram Премиумни жорий қилган эди. Йил охирига келиб Премиум обуначилари сони 1 миллиондан ошди, деди Дуров. Бутун дунё бўйлаб юз миллионлаб одамлар фойдаланувчилар манфаатларини биринчи ўринга қўядиган мустақил хабар алмашиш платформасини қидириб, Telegramни танлади. Мессенжер асосчиси учун бу шунчаки бизнес эмас, бу унинг ҳаётдаги олий мақсади – ўз миссиясига содиқ қолган ҳолда ушбу платформани ривожлантиришда давом этиш.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Telegram асосчиси Павел Дуров ҳибсга олинди
Унга нисбатан бир қатор айбловлар илгари сурилган.
Ўн йилда 800 миллион фойдаланувчи: Telegram машҳурлигига сабаб нима? Нега айрим давлатлар уни ёмон кўради?
Бундан ўн йил аввал, августнинг 14 санасида IT олами етакчиларидан бири, журналистларга интервью беришни хушламайдиган Павел Дуров Telegram мессенжерини оммага тақдим этганди.
Бугун Telegram'нинг туғилган куни
Қашқадарёда аёлнинг беҳаё расмларини тарқатиш билан қўрқитган “куёв бола” аёл киши бўлиб чиқди