currencies image

12 084,10 UZS

16,34

usd

currencies image

14 197,61 UZS

56,61

eur

currencies image

146,72 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликларҲиндистон энди биринчи ўринда: аҳоли сони бўйича Ҳиндистон Хитойни ортда қолдирди

Ҳиндистон энди биринчи ўринда: аҳоли сони бўйича Ҳиндистон Хитойни ортда қолдирди

Ўзбекистон

calendar

18.04.2023

eye

876

Ҳиндистон энди биринчи ўринда: аҳоли сони бўйича Ҳиндистон Хитойни ортда қолдирди

Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, дунёнинг энг кўп аҳолиси бўлган давлатига айланди. Бу ҳақда БМТ прогнозлари бўйича ўзининг таҳлилига таяниб, MarketWatch хабар бермоқда. World Population Review (WPR) мустақил ташкилоти маълумотларига кўра, 17 апрел ҳолатига кўра, Ҳиндистонда 1 425 937 441 киши, Хитойда эса 1 425 744 008 фуқаро истиқомат қилади. Қайд этилишича, Ҳиндистон улкан иқтисодий салоҳиятининг қудрати нафақат аҳоли миқдори, балки таркибига ҳам боғлиқ. Шундай қилиб, мамлакатда 100 нафар меҳнатга лаёқатли аҳолига 47 нафар меҳнатга лаёқатсиз фуқаро тўғри келади, бу кўрсаткич 25 йил аввал 68 тани ташкил этган, деб ёзади MarketWatch. Aввалроқ Ҳиндистон глобал таъминот занжирларида ўз ўрнига эга бўлишни ва Хитойни жаҳон ишлаб чиқариш марказидан маҳрум қилмоқчи эканлиги хабар қилинганди.  Ҳиндистон молия вазири Нирмал Ситхараман таъкидлаганидек, мамлакат саноатнинг 13 та соҳасини, шу жумладан яримўтказгич саноатини рағбатлантириш режаси орқали дунёнинг энг яхши ишлаб чиқарувчиси мақоми учун рақобатлашмоқчи.

Улашиш:

Бошқалар

6-сентябр 2025, 09:04
781

Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?

ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.


4-сентябр 2025, 05:05
723

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


8-сентябр 2025, 07:27
636

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
555

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар: