currencies image

12 422,90 UZS

37,80

usd

currencies image

14 457,77 UZS

87,61

eur

currencies image

154,30 UZS

0,76

ru



АсосийЯнгиликларХодимларни меҳнат таътилидан муддатидан аввал чақириб олиш мумкинлигидан хабардормисиз?

Ходимларни меҳнат таътилидан муддатидан аввал чақириб олиш мумкинлигидан хабардормисиз?

Life Style

calendar

19.08.2025

eye

219

Ходимларни меҳнат таътилидан муддатидан аввал чақириб олиш мумкинлигидан хабардормисиз?

Сизнинг корхонангизда ишлаб чиқариш хусусиятига кўра, ходимлар етишмовчилиги юзага келиб қолган ҳолатда, таътилдаги ходимларни ишга чақириб олиш мумкин бўлади. Албатта бу фақатгина ходимнинг розилиги билан амалга ошади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 232-моддасига асосан ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки ушбу Кодекснинг 230-  ва 231-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда кейинги иш йилида берилиши керак.

Меҳнат кодексининг 230-моддаси  ҳар йилги меҳнат таътили ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак. Яъни ходимга иш йили тугагунга қадар таътил берилиши керак. Бунда ходимни таътилдан чақириб олиб, таътилнинг қолган қисмини кейинги йилга кўчиришнинг имконияти йўқ.  Бироқ, ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт.

Меҳнат кодексининг 231-моддасига  асосан ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин. Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги керак.

Ушбу вазиятда сизга ташкилот ходимларини муддатидан аввал чақириб олиш тўғрисидаги буйруқ намунасини тайёрлашда ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш – «Legal Tech» электрон ахборот тизими ёрдам беради. «Legal Tech» электрон ахборот тизими (Yurxizmat.uz) бу – кичик ва ўрта бизнес вакиллари, аҳолининг кам таъминланган қатламларига, шунингдек бошқа фуқаро ва ташкилотларга юристлар (адвокат) иштирокисиз ҳуқуқий ҳужжатларни (аризалар, даъво аризалари, шартномалар в.ҳ.) автоматлаштирилган ҳолда (конструктор) электрон шаклда тайёрлаш имкониятини беради.

Қуйидаги ҳаволадан Сиз Yurxizmat.uz сайтида мавжуд бўлган ходимни меҳнат таътилидан чақириб олиш тўғрисидаги буйруқ намунаси билан танишишингиз мумкин.

Раҳимов Худойберди,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

5-август 2025, 05:52
1 427

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.


8-август 2025, 06:28
1 296

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


8-август 2025, 05:43
780

Ким ўғри? ёхуд туғилган кунга “совға”

Телеграмимга ҳужум қилиниб, бузилса, омонатимни ишонган банкнинг ҳимоя тизими шу қадар кучсиз бўлса, ички ишлар идорасидагиларнинг иши кўп бўлса, кимдан нажот кутайлик?


9-август 2025, 06:18
622

Чўлни бузиб, боғ ярат, боғни бузиб, чўл эмас!

Бугун ўша боғнинг ўзига ҳаво етишмаяпти, нафаси қисаяпти, дармони қуриб бораяпти.