currencies image

12 149,55 UZS

8,64

usd

currencies image

14 087,40 UZS

34,30

eur

currencies image

150,44 UZS

1,03

ru



АсосийЯнгиликларХитойга сафар: хорижда амал қиладиган 10 та кичик, аммо муҳим қоидалар

Хитойга сафар: хорижда амал қиладиган 10 та кичик, аммо муҳим қоидалар

Содда талқин

calendar

09.10.2025

eye

135

Хитойга сафар: хорижда амал қиладиган 10 та кичик, аммо муҳим қоидалар

Ҳар бир мамлакатнинг ўз қонунларида билан белгилаб қўйилган талаблари бор. Фуқароларнинг эркин ҳаракатланиш, турар ёки яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга бўлиши, шунингдек, барча фуқароларга мамлакатдан тўсиқларсиз чиқиш ва қайтиш ҳуқуқи кафолатланиши лозим. Биз ўрганадиган навбатдаги давлат Хитой Халқ Республикасидир.

Хорижликлар Хитойга кириш учун, хориждаги виза берувчи органларга мурожаат қилиб виза олишлари керак.

Ўзбекистонлик фуқаролар учун 2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Хитойга визасиз сафар қилишлари мумкин. Бунда муддат 30 кундан ошмаслиги лозим. Визасиз режим ўқиш, меҳнат ва медиа фаолияти билан шуғулланишга нисбатан татбиқ этилмайди. 

1. Визалар қуйидаги тоифаларга бўлинади: дипломатик виза, эҳтиром (ҳурмат) виза, расмий виза ва оддий виза.

Дипломатик ёки расмий визалар — Хитойга дипломатик ёки расмий мақсадларда кирадиган шахсларга берилади.

Эҳтиром визалари — махсус мақоми туфайли ҳурмат кўрсатиладиган чет эллик шахсларга берилади.

Жумладан, дипломатик, расмий ва эҳтиром визаларининг бериш доираси ва тартиби Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

Оддий визалар эса иш, ўқиш, оила аъзоларини зиёрат қилиш, саёҳат, бизнес фаолияти ёки истеъдодларни жалб қилиш каби нодипломатик сабаблар билан Хитойга кирадиган чет элликларга берилади. Оддий визаларнинг турлари ва уларни бериш тартибини Давлат кенгаши белгилайди.

Виза олишни истаган чет эллик шахслар ўз паспорти ёки халқаро сафар ҳужжатини, шунингдек аризага оид маълумотларни хориждаги виза берувчи органга топширишлари керак.

2. Қандай ҳолатларда ҳолатларда чет элликларга виза берилмайди?

Қуйидаги ҳолларда чет элликларга виза берилмайди:

— олдин депортация қилинган ёки мажбурий равишда қайтарилган ҳамда Хитойга кириш тақиқ муддати ҳали тугамаган бўлса;

— оғир руҳий касаллик, юқумли сил ёки аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдирадиган бошқа юқумли касаллик билан оғриган бўлса;

— Хитой миллий хавфсизлиги ёки манфаатларига таҳдид солиши, ижтимоий тартибни бузиши ёки ноқонуний ёки жиноят фаолиятига аралашиши мумкин бўлса;

— сохта ҳужжатлар ёки фирибгарлик усулларидан фойдаланган ҳолда виза олишга уринса, ёки Хитойда қолиш давридаги харажатларини қоплаш имконига эга эмаслигини исботлай олмаса;

— виза берувчи органлар талаб қилган тегишли маълумотларни тақдим этмаса.

3. Қуйидаги ҳолатларда хорижликлар виза олишдан озод қилиниши мумкин:

Хитой ҳукумати ва бошқа давлатлар ўртасида имзоланган виза бекор қилиш тўғрисидаги битимлар асосида;

Амалдаги чет элликларнинг яшаш рухсатномасига эга бўлса;

Хитой орқали учинчи мамлакат ёки ҳудудга халқаро самолёт, кема ёки поезд билан транзитда ўтаётган бўлса ҳамда 24 соатдан ортиқ бўлмаган муддатда Хитой ҳудудида қолиб, порт ҳудудидан чиқмаса ёки Давлат кенгаши томонидан белгиланган махсус зоналарда белгиланган вақт ичида бўлса;

Давлат кенгаши томонидан белгиланган бошқа ҳолатлар бўйича.

4. Қуйидаги ҳолатларда чет эллик шахслар вақтинчалик кириш учун чиқиш/кириш назорати органларига мурожаат қилишлари шарт:

Хорижий денгизчилар ёки уларнинг оила аъзолари Хитой портлари жойлашган шаҳарларга чиқиш зарур бўлса;

Форс-мажор (фавқулодда ҳолат) ёки бошқа шошилинч сабаблар туфайли Хитойга кириш зарурати туғилса.

Бундай ҳолатларда вақтинчалик кириш 15 кундан ошмаслиги керак.

Вақтинчалик кириш рухсатномасига мурожаат қилган чет элликлардан, шунингдек, уларни ташиб кирувчи транспорт воситаси масъуллари ёки транспорт воситалари чиқиш/кириши билан шуғулланувчи агентликлардан зарур кафолат чораларини тақдим этиш талаб қилиниши мумкин.

5. Қайси ҳолатларда чет элликларга Хитойга киришга рухсат берилмайди?

Амалдаги чиқиш/кириш ҳужжати бўлмаса ёки чегаравий текширувдан бош тортса ёхуд ундан қочса;

Хитойга киргач, ўз визасида кўрсатилган фаолият турига зид ишлар билан шуғулланиши эҳтимоли бўлса;

Қонун ёки маъмурий низомларга мувофиқ кириш тақиқланган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса.

6. Қуйидаги ҳолатларда чет элликларга яшаш рухсатномаси берилмайди:

Уларнинг визаси яшаш рухсатномаси берилиши керак бўлган турга тегишли эмас;

Аризада фирибгарлик қилган бўлса;

Тегишли ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса;

Хитой қонун ёки маъмурий низомларини бузганлиги сабабли Хитойда яшашга ҳаққи бўлмаса;

Чиқиш/кириш бўлимининг фикрича, бошқа асослар мавжуд бўлса.

Хитойда яшаётган чет элликлар яшаш муддатини узайтиришни истасалар, яшаш рухсатномаси амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин ариза беришлари шарт.

Аризага оид зарур маълумотларни тақдим этиб, тегишли талабларга мувофиқ расмийлаштириш лозим. Агар узайтириш сабаблари асосли ва етарли бўлса, муддат узайтирилади; агар рад этилса, рухсатнома муддати тугаши билан Хитойни тарк этишлари керак.

Шунингдек, Хитойда ишлашни истаган чет элликлар тегишли иш рухсатномалари ва иш туридаги яшаш рухсатномаларини олиши шарт. Иш рухсатномаси ёки иш туридаги яшаш рухсатномаси бўлмаган чет элликларни ҳеч қандай ташкилот ёки шахс ишга олиши мумкин эмас.

Хитойда чет элликларни ишга олиш бўйича маъмурий тартиб Давлат кенгаши томонидан белгиланади.

7. Қуйидаги ҳолатлар ноқонуний иш фаолияти ҳисобланади:

Тегишли иш рухсатномаси ёки иш туридаги яшаш рухсатномаси олмаган ҳолда Хитойда ишлаш;

Иш рухсатномасида белгиланган иш доирасидан ошиб ишлаш;

Чет эллик талабалар ўқишни қўллаб-қувватлаш мақсадидаги ишлаш қоидаларини бузишлари, иш ҳажми ёки белгиланган иш вақтини ошиб ишлашлари.

Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир мамлакат қонунчилигини ўрганишимиз бизни тажриба орттиришимизда ва айримларини қонунларимизда қўллашимиз учун етарли билимга эга бўлишга ундайди.

Мадина Ҳамдамова,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

17-сентябр 2025, 07:24
687

Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи

Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
668

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.


16-сентябр 2025, 08:06
619

Электрон рецепт қандай ёзиб берилади?

Низомга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.


3-октябр 2025, 07:18
607

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.