Ҳуқуқ
21.11.2025
52

Давлат хотин-қизлар ва эркакларга шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни амалга ошириш чоғида тенг ҳуқуқлиликни кафолатлайди. Қуйида хотин-қизлар учун берилган айрим ҳуқуқлар ва имтиёзлар ҳақида тушунтириш берамиз.
Давлат хизматига кириш
Қонунчиликка кўра, давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш орқали давлат бошқарувида турли жинсдаги шахсларнинг иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратилиши кафолатланади.
Давлат хизматидаги лавозимларни, шу жумладан раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг равишда иштирок этиши таъминланиши керак.
Аёлларнинг меҳнат ҳуқуқлари
Меҳнат қонунчилигида хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида бир қатор имтиёзлар ва кафолатлар бегиланган. Хусусан, ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтиришга йўл қўйилмайди.
Аёлларга имтиёзлар бериш эркакларни камситиш ҳисобланадими?
Меҳнат қилишда юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар, хусусан оилавий вазифаларни бажариш билан банд бўлганлар, ҳомиладор аёлларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатиш, истисно этиш, уларга афзаллик бериш камситиш деб ҳисобланмайди.
Аёлларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва имтиёзлари
БОШҚА ИМТИЁЗЛАР
Қонунчиликка кўра, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари орқали қўллаб-қувватлашнинг янги инструментлари жорий этилади.
Хусусан, камида 3 нафар хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифалари бандлиги ҳамда ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун тегишинча "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Саховат ва кўмак" жамғармалари ҳисобидан БҲМнинг 60 бараваригача миқдорда грантлар ажратиш белгиланган.
"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар ёки уларнинг вояга етмаган фарзандларига даволаш, дори воситаларини олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун маблағ зарур бўлган ҳолатларда, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ва сектор раҳбари хулосалари билан тиббий муолажа харажатлари "Аёллар дафтари" жамғармаси, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади.
Бунда қуйидаги миқдордаги харажатлар "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади:
➖дори-дармон олиб бериш учун БҲМнинг 20 бараваригача (8 млн 240 минг);
➖мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун БҲМнинг 100 бараваригача (41 млн 200 минг).
Қонунчиликка кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ўзларига етказилган маънавий ва моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилганда, давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган хотин-қизлар ёки уларнинг таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда бир маротаба тўлов-контракти тўлаб берилади.
Аёллар ҳуқуқига оид манбаларни қаердан олса бўлади?
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда
Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.