Ўзбекистон
21.10.2021
898
Маълумки, Адлия вазирлиги томонидан Ҳукуматнинг 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарорига асосан ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик рейтинги b-indicator.uz сайтида эълон қилиниб келинмоқда.
Ҳудудлар рейтингини аниқлаш “BUSINESS INDICATOR” тизими орқали масъул ташкилотлар томонидан киритилган маълумотлар ҳамда тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар асосида амалга оширилади.
Хусусан, биринчи рейтинг натижалари 2019 йилнинг якуни бўйича эълон қилинган, ундан сўнг 2020 йилнинг биринчи ярми ва 2020 йилнинг якуни бўйича эълон қилинган.
Навбатдагиси эса 2021 йилнинг I ярим йиллиги бўйича 14 та вилоят ҳамда 203 та туман (шаҳар)ларнинг бизнес муҳити бўйича.
Рейтинг 30 та индикатор бўйича шакллантирилиб, унда 15 та масъул ташкилотлар томонидан киритилган 4 мингга яқин статистик маълумотлар ҳамда 25 мингдан ортиқ тадбиркорлардан сўров йўли билан олинган 470 мингдан ортиқ ахборотлар таҳлил қилинди.
2021 йил бизнес рейтингида 14 та ҳудуд ичида 1-ўринда Тошкент шаҳри бўлса, охирги 14-ўринни Сурхондарё вилояти (2020 йилда ҳам 14-ўринни эгаллаган) эгаллади.
| 2021 йил 1 ярми | Ҳудуд номи | 2020 йил якуни | ||
| Эгаллаган ўрни | Тўплаган бали | Эгаллаган ўрни | Тўплаган бали | |
| 1-ўрин | 7,4 балл(–0,4 балл) | • Тошкент ш. | 1-ўрин | (7,8 балл) |
| 2-ўрин | 6,7 балл(+0,5 балл) | ↑ Навоий в. | 3-ўрин | (6,2 балл) |
| 3-ўрин | 6,2 балл(+0,1 балл) | ↑ Бухоро в. | 4-ўрин | (6,1 балл) |
| 4-ўрин | 6,1 балл(+0,7 балл) | ↑ Фарғона в. | 9-ўрин | (5,4 балл) |
| 5-ўрин | 5,8 балл(–0,2 балл) | • Қорақалпоғистон Р. | 5-ўрин | (6 балл) |
| 6-ўрин | 5,8 балл(–0,4 балл) | ↓ Наманган в. | 2-ўрин | (6,2 балл) |
| 7-ўрин | 5,5 балл(+1 балл) | ↑ Қашқадарё в. | 13-ўрин | (4,5 балл) |
| 8-ўрин | 5,5 балл(+0,4 балл) | ↑ Хоразм в. | 10-ўрин | (5,1 балл) |
| 9-ўрин | 5,5 балл(+0,9 балл) | ↑ Самарқанд в. | 12-ўрин | (4,6 балл) |
| 10-ўрин | 5,4 балл(–0,4 балл) | ↓ Тошкент в. | 6-ўрин | (5,8 балл) |
| 11-ўрин | 5,3 балл(–0,3 балл) | ↓ Сирдарё в. | 8-ўрин | (5,6 балл) |
| 12-ўрин | 5,1 балл(–0,5 балл) | ↓ Андижон в. | 7-ўрин | (5,6 балл) |
| 13-ўрин | 5 балл | ↓ Жиззах в. | 11-ўрин | (5 балл) |
| 14-ўрин | 4,8 балл(+0,3 балл) | ↑ Сурхондарё в. | 14-ўрин | (4,5 балл) |
Алибек БЕКМИРЗАЕВ, Адлия вазирлиги масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда
Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.
FIFA рейтинги янгиланди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Терма жамоаларнинг янгиланган рейтингида Аргентина, Франция ва Бразилия кучли учликни банд этган.
Масъулияти чекланган жамиятлар сони қайси ҳудудда кўпроқ?
Тошкент давлат юридик университети халқаро рейтингда “ТОП-100”дан жой эгаллади
Рейтинг натижаларига кўра, Тошкент давлат юридик университети талабаларнинг ҳаракатчанлиги ва очиқлиги йўналиши бўйича 51-ўринни, глобал умумий рейтингда эса 101-ўринни эгаллаган.