Ўзбекистон
17.07.2023
1 671

“World’s Universities with Real Impact” халқаро рейтингининг ТОП-100 рўйхатидан Тошкент давлат юридик университети ҳам жой эгаллади.
Эълон қилинган рейтинг натижаларига кўра, ТДЮУ талабаларнинг ҳаракатчанлиги ва очиқлиги йўналиши бўйича 51-ўринни, глобал умумий рейтингда эса 101-ўринни эгаллаган. “World’s Universities with Real Impact” халқаро рейтинги Америка, Осиё, Европа ва Африка давлатларининг энг нуфузли университетлари томонидан ташкил этилган глобал рейтинг ҳисобланади. Мазкур рейтинг университетларни бешта йўналиш– саноат дастурлари, янги стартап дастурлари ва тадбиркорлик, ахлоқий қадриятлар, талабаларнинг ҳаракатчанлиги ва фаоллиги, инқирозни бошқариш, тўртинчи саноат инқилоби бўйича энг яхши инновацион лойиҳалар орқали баҳолайди. 2023 йилда рейтингда 800 дан ортиқ инновацион лойиҳа кўриб чиқилди. Маълумот учун, “World’s Universities with Real Impact”нинг 2023 йилги рейтингида энг юқори поғоналарни Минерва университети (АҚШ), Аризона давлат университети (АҚШ), Массачусетс технология институти (АҚШ) ва Стэнфорд университети (АҚШ) эгаллаган.Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
FIFA рейтинги янгиланди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Терма жамоаларнинг янгиланган рейтингида Аргентина, Франция ва Бразилия кучли учликни банд этган.
Масъулияти чекланган жамиятлар сони қайси ҳудудда кўпроқ?
Ҳудудингиз Бизнес рейтингида нечанчи ўринда?!