Тармоқда нима гап?
24.05.2025
978
– Ходим кадрлар бўлимига мурожаат қилиб, бир бўлимдан бошқа бўлимдаги айни шу лавозимга ўтмоқчилигини билдирди. Ўша бўлимдаги шу лавозим вакант бўлганлиги учун раҳбарият рози. Бу вазиятда ҳужжатларни қандай тартибда расмийлаштириш керак?
– Меҳнат кодексининг 138-моддасига кўра, ходим айнан ўша иш берувчида ишни давом эттирганда унинг меҳнат вазифаларини ўзгартириш ходимни бошқа ишга ўтказиш ҳисобланади. Ходим учун соғлиғининг ҳолатига кўра тиббий хулоса билан тасдиқланган қарши кўрсатмалар бўлганда ходимни бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилмайди.
Ушбу кодекснинг 148-моддасида эса, иш жойини ўзгартириш тўғрисидаги норма мавжуд. Унга кўра, иш жойи иш берувчи томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинадиган жой бўлиб, ходим бу жойда бўлиши ёки у меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасига доир ишни бажариш учун бу жойга етиб келиши керак.
Меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган иш жойининг ўзгариши (ходимни айни ўша иш берувчидаги бошқа иш жойига, худди ўша ҳудудда жойлашган бошқа алоҳида бўлмаган бўлинмага ўтказиш ёки ходимга бошқа механизмда ёки агрегатда ишлашни топшириш) иш аввалги меҳнат вазифаси бўйича ва айни ўша меҳнат шароитларида давом эттирилган тақдирда, ходимнинг розилигини талаб этмайди.
Агар муайян иш жойидаги (айни ўша ҳудудда жойлашган алоҳида бўлмаган бўлинмадаги, аниқ механизмдаги ёки агрегатдаги) иш меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган бўлса, иш жойини ўзгартиришга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.
Ходимнинг меҳнат вазифалари ўзгармаслиги у бажараётган вазифа ўз-ўзидан бошқа ишга ўтказиш эмаслигини тасдиқлайди.
Агарда ходим билан тузилган меҳнат шартномасида ходим ҳозир ишлаб келаётган бўлим иш жойи сифатида кўрсатилган бўлса, у ҳолда меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузилади ва унинг зарур бандига ўзгартириш киритилади. Кейин эса, Меҳнат кодексининг меҳнат шартномасини ўзгартиришни расмийлаштириш ҳақидаги 149-моддасига асосан буйруқ чиқарилади. Унга кўра, меҳнат шартномасини ўзгартириш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Агарда ходим билан тузилган меҳнат шартномасида иш жойи сифатида бўлим кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда буйруқни расмийлаштириш орқали ходим янги бўлинмага ўтказилади. Меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузиш шарт бўлмайди.
Саволга Тошлоқ туман адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
Шерзод ТОЛИБОВ жавоб берди
Улашиш:
Бошқалар
Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи
Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.
Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?
Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.
Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар
Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Электрон рецепт қандай ёзиб берилади?
Низомга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.