currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларКиберфирибгарлик умумий жиноятчиликнинг катта қисмини ташкил қилмоқда

Киберфирибгарлик умумий жиноятчиликнинг катта қисмини ташкил қилмоқда

Ўзбекистон

calendar

14.12.2023

eye

780

Киберфирибгарлик умумий жиноятчиликнинг катта қисмини ташкил қилмоқда

Онлайн пул ўтказмаларини амалга оширадиган электрон иловалар инсонларнинг оғирини енгил қилиш билан бир қаторда вақтини тежашга ҳам хизмат қилади. Аммо унинг имкониятларидан ғаразли мақсадларда фойдаланувчилар ҳам бор.

Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган бир пайтда кибержиноятчилик кенг авж олмоқда. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларига фирибгарлар томонидан «пулингизни кўпайтириб берамиз», «мўмай даромад топишни ҳоҳлайсизми?», «сизга хорижда яшовчи узоқ қариндошингиздан катта мерос қолган», «мен бетобман, мен ўз бойликларимни сизга қолдирмоқчиман, бунинг учун божхона тўловини амалга оширинг» қабилидаги ҳабарлар юборилади. Ёки фирма номидан акциялар ўтказиш орқали фирма ҳисобига пул тикиш ва катта даромад орттиришни ваъда қилишади. Уларга ишонганлар ўз пул маблағларини ўша шахслар тарафидан тақдим этилган ҳисобларга ўтказиб беришади. Бундай жиноятлар тобора кенгайиб боргани сари уларнинг қурбонлари ҳам кўпайиб бормоқда. Хусусан, сўнгги пайтдаги статистик маълумотларга кўра:

  • моддий ёрдам, онлайн кредит, ютуқли ўйин ғолиби каби алдовлар билан юборилган сохта ҳавола орқали банк карта махфий кодини қўлга киритиш умумий жиноятчиликнинг 34 фоизини;
  • олдиндан тўловларни амалга оширишга эришиб, пулларни қайтармасдан ва келишувни бажармасдан жабрланувчи маблағини қўлга киритиш умумий жиноятчиликнинг 22 фоизини;
  • телефон қўнғироқлари давомида ўзини тўлов компанияси («Сlick» ва бошқалар) ёки банк хавфсизлик хизмати ходими деб таништириб, карта рақами ва махфий кодини қўлга киритиш умумий жиноятчиликнинг 17 фоизини;
  • онлайн савдо платформалари орқали карта рақами ва кодининг ошкорлаштирилиши умумий жиноятчиликнинг 14 фоизини;
  • сохта онлайн молиявий биржалар орқали (Binance ва бошқалар) содир этилиши умумий жиноятчиликнинг 9 фоизини ташкил қилмоқда .

Ҳозирда бу турдаги жиноятларни содир этганлик учун Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига, шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, юқоридаги каби ҳолатлар билан боғлиқ маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланиши назарда тутилмоқда. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келгусида ахборот технологиялари ёрдамида содир этилган жиноятларни фош этишга ҳуқуқий асос яратади.

Н.Хўжаева,

Юристлар малакасини ошириш маркази масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: