Ўзбекистон
03.08.2021
1 366

“Кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (484-сон, 02.08.2021 й.) қабул қилинди. Қарор билан Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ҳамда техник кўрикдан ўтказиш қоидалари тасдиқланди. Кичик ҳажмли кема – асосий двигателлари қуввати 55 кВт (75 от кучи) ва йўловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлмаган ўзиюрар кемалар, осма моторли кемалар, сув мотоцикллари (гидроцикллар), юк кўтариш қобилияти 80 регистр тоннадан ортиқ бўлмаган ўзиюрмас кемалар (эшкакли қайиқлар ва сув велосипедлари), елканли кемалар ҳаво босими билан тўлдириладиган ёки шишириладиган моторсиз эшкакли қайиқлар. Жисмоний ёки юридик шахс кичик ҳажмли кема харид қилганда техник ҳолатидан қатъи назар, рўйхатдан ўтказиш учун тегишли ҳудудий бошқармага 30 иш кунида мурожаат этади. Кемани рўйхатдан ўтказишни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Кичик хажмли кемалар” ахборот тизими орқали ҳам амалга ошириш мумкин. Аризалар 1 иш кунида кўриб чиқилади. Шунга кўра, кичик ҳажмли кема дастлабки техник кўрикдан ўтказилади ва кема билети расмийлаштирилади. Кемаларни рўйхатдан ўтказиш учун қуйидагича тўловлар ундирилади:
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
“2020 йилнинг энг намунали вазирлиги”: Биринчи ўрин – Адлия вазирлиги
“Қўшним томорқасини суғорганида деворимизга ўтиб кетяпти: унга жавобгарлик борми?”
Мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.
Ҳужжат йўқолганда нима қилиш керак?
Нафақа ва моддий ёрдам олишда кимларда устунлик бор?