currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларКим Чен Ин поездда Россияга боришни режа қиляпти

Ким Чен Ин поездда Россияга боришни режа қиляпти

Ўзбекистон

calendar

05.09.2023

eye

967

Ким Чен Ин поездда Россияга боришни режа қиляпти

Шимолий Корея етакчиcи Ким Чен Ин жорий йилнинг сентябрь ойида Россияга ташриф буюриб, Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш режалаштирмоқда. Бу “The New York Times” газетаси ўз расмийларига таяниб маълум қилди. Қайд этилишичаКХДР ва Россия раҳбарлари жорий йилнинг 10-13 сентябрь кунлари Владивостокдаги Узоқ Шарқ федерал университети кампусида бўлиб ўтадиган Шарқий иқтисодий форумда иштирок этади. Шунингдек, КХДР етакчиси Тинч океан флотининг Приморский флотилиясининг 33-искалага бориши мумкин. Қўшимча қилинишича, Ким Чен Ин ўзининг зирҳли поездида Пхеньяндан Россияга боради. Манбалар Шимолий Корея етакчиси Москвага ҳам ташриф буюриши мумкинлигини истисно этмаган. “Музокаралар давомида томонлар КХДРдан артиллерия снарядлари ва танкга қарши ракеталарни етказиб бериш масаласини муҳокама қилиш ниятида. Ўз навбатида, Ким Чен Ин Россия Шимолий Кореяга озиқ-овқат ёрдами ҳамда сунъий йўлдошлар ва ядровий сув ости кемалари учун илғор технологиялар билан таъминлашига умид қилмоқда”, — дейилади хабарда. Маълумотларига кўра, Россияга келиш ғояси Ким Чен Инга июль ойида мудофаа вазири Сергей Шойгу Шимолий Кореяга ташриф буюрганида пайдо бўлган. Маълумот учун, Ким Чен Ин Россияда аввал ҳам бўлган. У Владивостокга зирҳли поездда 2019 йил апрель ойида ташриф буюрган.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
861

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: