currencies image

12 254,27 UZS

30,89

usd

currencies image

14 516,41 UZS

1,49

eur

currencies image

147,89 UZS

0,73

ru



АсосийЯнгиликларКимлар кафолатланган тиббий пакетдан фойдаланади?

Кимлар кафолатланган тиббий пакетдан фойдаланади?

Ҳуқуқ

calendar

16.09.2025

eye

84

Кимлар кафолатланган тиббий пакетдан фойдаланади?

Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида тасдиқланган “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра, қуйидаги шахслар кафолатланган пакетга киритилган тасдиқланган касалликлар рўйхати асосида стационар тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга:

 Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилган чет эл фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар.

Кафолатланган пакет қандай шакллантирилади?

Кафолатланган пакет тиббий ёрдамнинг қуйидаги турлари бўйича шакллантирилади:

 шошилинч тиббий ёрдам;

 режали тиббий (шу жумладан, бирламчи тиббий-санитария) ёрдам;

 паллиатив тиббий ёрдам.

Бунда беморларнинг стационар шароитда даволаниши тасдиқланган ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари ҳамда миллий клиник протоколлар асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тиббиёт муассасаларида стационар шароитда Давлат бюджети ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхатига мувофиқ ташкил этилади.

Кафолатланган пакетга тиббий хизматларнинг аниқ турлари, шу жумладан, дори воситалари, сарфлаш материаллари ва тиббий буюмлар ҳамда реагентлар билан таъминлаш чоралари киритилади.

Кафолатланган пакетни шакллантиришда шошилинч тиббий ёрдамнинг ҳажми чекланиши мумкин эмаслиги ҳисобга олинади.

Бунда шошилинч ёрдам кўрсатишни асоссиз рад этган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Кафолатланган пакет амбулатор тиббий хизматлар турлари ва ҳажмлари асосида устувор равишда аҳоли орасида тарқалган энг кўп учрайдиган касалликлар бўйича шакллантирилади.

Кафолатланган пакетни шошилинч тиббий ёрдам ҳажмлари бўйича шакллантиришда қуйидаги харажат турлари ҳисобга олинади:

— беморни шошилинч ёрдам кўрсатиладиган жойга, шунингдек, шошилинч ёки кечиктириб бўлмайдиган кўрсатмалар бўйича бир тиббиёт муассасасидан бошқасига транспортда олиб бориш, беморга ташхис қўйиш, уни даволаш ҳамда зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш;

— шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган кўрсаткичлар ва ҳолатлар бўйича тиббиёт муассасасида бўлиш ҳамда овқатланиш.

Улашиш: